iPhone 12’лар тезкорлик тестида Galaxy Note 20 Ultra, OnePlus 8T, Google Pixel 5 ва ROG Phone 3’ни ер тишлатди!

Автономлик тестида iPhone 12 ҳамда iPhone 12 Pro нафақат Android-смартфонларга, балки ҳатто бултурги iPhone 11 ва iPhone 11 Pro’ларга ҳам мағлуб бўлган эди. Лекин самарадорлик бобида улар зўр экан!

«Рулни бер буёққа!» – Qualcomm энди ўзи геймерлар учун смартфон тайёрлади!

Qualcomm геймерофонини Tech Summit 2020 маросимида кенг жамоатчиликка кўрсатишса керак. Унинг айни шу тадбирда тақдим қилинадиган Snapdragon 875 чипсетли илк смартфон бўлиши мантиққа мос келади.

AnTuTu рекордчиси – дунёдаги энг кучли геймерофон энг арзон версияда чиқяпти! (+расмий анбоксинг видеоси)

Геймерофон энг сўнгги технологиялар билан қуролланган: 6,59 дюймлик ва 144 герцлик AMOLED-экран, флагман – Snapdragon 865+ чипи, 6000 мА/соатлик аккумулятор, ўйин тугмачалари, илғор совитиш тизими...

Ўз нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар рейтинги: iPhone 11 атиги 9-ўринда!

Хитойнинг Huishoubao нашри оммабоп смартфонларнинг янги рейтингини тақдим этди. Унда қурилмаларнинг тақдим этилганидан бир йил ўтиб арзонлашуви бўйича рўйхат акс эттирилган.

Жаҳондаги энг кучли ўнта флагман (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Бу галги ўнталикда сон жиҳатидан энг кўпи – тўрттаси Samsung вакиллари бўлса, учтаси Xiaomi корпорциясининг маҳсулотидир. Лекин рейтингнинг кучли учтлигини умуман бошқалар забт этишган!

Айланма учталик камерали Zenfone 7 ҳамда Zenfone 7 Pro флагманлари чиқди! (+видео)

Камера 35 кг.гача юкни кўтара олади ва 200 000 цикл айланишга бардош беради. Бундан ташқари, мазкур механизмнинг моторчаси ZenFone 6’никига нисбатан 40 фоизга кичикроқ, лекин икки карра кучлироқ.

Asus ROG Phone 3 чиқди: бош рақибидан икки карра қиммат, лекин шунга яраша зўр-да! (+видео)

30 ваттлик тезкор қувватланувчи 6000 мА/соатлик аккумулятор эвазига ROG Phone 3 билан PUBG Mobile ўйинини 9,2 соат, Asphalt 9’ни 9,6 соат, Call of Duty: Mobile’ни эса 9,3 соат узлуксиз ўйнаш мумкин.

Дунёда ҳозир қайси брендлар ноутбуклари энг оммабоп?

Gather таҳлил компанияси ҳисоботида айтилишича, коронавирус пандемияси туфайли биринчи кварталда лаптоплар савдоси кескин тушиб кетган бўлса, иккинчи чоракда яна кўтарила бошлаган.

Жаҳондаги энг зўр иккита Android-смартфон бир кунда чиқяпти!

8 июль куни Qualcomm компанияси навбатдаги флагмани – Snapdragon 865+ процессорини тақдим этди. Унинг базасида ишловчи илк флагманлар – иккита энг кучли ўйинбоп смартфоннинг тақдимот кунини айтишди.

Жаҳон рекордчиси илк сифатли «жонли» расмда: Qualcomm атай шу геймерофон учун эксклюзив процессор тайёрлаб берган!

AnTuTu сервисида жаҳон рекордини янгилагаан смартфон орқа панелидаги логотип ичкаридан ёритилувчи эканини, яна «Republic of Gamers» ўрнига бу гал «Tencent Games» ёзуви туширилганини кўрамиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш