Redmi K30 ҳақидаги янги хабар ҳафсалани пир қилди!

Redmi K30 таақдимот тадбирида яна бренднинг илк смарт-колонкаси ҳамда роутери кўрсатилиши, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда.

«Ундан нимам кам!?» – Xiaomi ҳам 140 долларлик 5G-смартфонлар ваъда қиляпти

Куни кеча Honor раҳбари мазкур бренд остида 280, 210 ва ҳатто 140 долларлик 5G-смартфонлар тайёрланишини айтган эди. Ҳамёнбоп смартфонлари билан машҳур бўлган Xiaomi ҳам бунга жим қараб тура олмади.

Атиги 140 долларга 5G-смартфон оласизми?

Honor имкон қадар кўпроқ фойдаланувчиларни 5G тармоғига жалб этмоқчи. Бу мақсадда у 280, 210 ва ҳатто 140 долларлик 5G-смартфонлар тайёрлайди. Шулардан биринчиси бозорга келаси йилдаёқ чиқарилади.

Арзон iPhone’лар энди дунё бозорига ҳам чиқади

Купертинолик корпорация Ҳиндистонда терилган айфонларини бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқармоқчи. Улар Хитойда ишлаб чиқарилганларидан кўра арзонроқ баҳоланади.

Аукционда бу дискетага нега 7 500 долларлик бошланғич нарх қўйилди?

Шунчаки Macintosh System Tools Version 6.0 дискетаси, қора ручкада имзоланган, аъло даражада сақланган. Лекин нега бунча қиммат?

iPhone 11’лар учун «ҳомиладор» ғилофлар чиқди – нақ битта Redmi 8 нархида!

Smart Battery Case ғилофларига аккумулятор ҳам қўшилгани боис улар «букри» ёки «иккиқат» кўринишда. Қўшимча батарея шарофати билан iPhone 11’ларга 50 фоизгача қўшимча қувват бахш этиш мумкин.

Nokia арзон нархли афсонавий «раскладушка»сини янги қиёфада чиқарди! (+видео)

4G LTE модулли ва «ақлли» ёрдамчили Nokia 2720 Flip аккумулятори сўзлашув режимида 6,6 соатга, кутиш режимида эса нақ 28 кунгача етади. KaiOS тизимли бу девайсга WhatsApp ва Facebook ҳам ўрнатилган.

Star Wars ишқибозлари учун Samsung космик нархда махсус флагман жамланмасини тақдим этди!

Жамланма Galaxy Note 10+, ғилоф, металл значок, S Pen стилуси ва Galaxy Buds симсиз қулоқчини киради. Яна эксклюзив контент – смартфон обойлари, анимациялар, белгичалар ва овозлар ҳам тақдим этилади.

Ниҳоят, Huawei ҳам 5G-букламафонини сота бошлади, лекин кутилганидан ҳам қиммат!

Mate X 5G’нинг ушбу версияси Kirin 980 чипсетига таянади, у Huawei’нинг ўз ишланмаси бўлмиш 5G-модем – Balong 5000 чипи билан тўлдирилган.

Қулоқчиннинг «додаси» чиқди – нақ 67 655 долларлик!

Бундан ташқари, компания корпуси ҳар хил рангдаги, ғилофлари аллигатор ва питон териси билан қопланган AirPods Pro версияларини ҳам таклиф этади – нархлари «атиги» 1 002,3 – 1 550,44 доллар орасида!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш