Google иловалари пулли бўляпти – энди смартфонлар қимматлайдими?

Ҳар бир илова учун смартфонсозлар Google’га алоҳида ҳақ тўлашади; шу келишув доирасига кирмаган илова (масалан, Play Маркет, YouTube ёки Хариталар) эса ушбу русумдаги смартфонларда умуман ишламайди.

Атиги 145 долларлик Xiaomi Mi 8C – ҳамёнбоп флагманнинг соддалаштирилган версияси ҳам тайёр!

Mi 8C «кемтик»ли экран, Surge S2 процессори, қўшалоқ камера, бармоқ изи сканери, USB Type-C порти, Corning Gorilla Glass 4 ҳимоя шишасидан ишланган корпуси билан ҳам мақтанса арзийди.

«Тўрткўз» Lenovo K9 тақдим этилди: дизайни флагманча, хусусиятлари ўртача, нархи эса атиги 123 доллар!

Lenovo K9 техник таъминоти асосини 8 ядроли MediaTek Helio P22 процессори ташкил этади. 3/32 ГБлик ушбу 4G-смартфон флагман кўринишида, аммо бор-йўғи 123 долларга баҳоланган.

ХУШХАБАР: Ўзбекистонда шаҳарлараро телефон алоқаси учун ягона нарх жорий этилди

Энди бутун ойлик лимит 180 дақиқадан ошганда, масофадан қатъи назар, Ўзбекистон бўйлаб ҳар бир тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган 1 дақиқа сўзлашув учун 12 сўм нарх белгиланди.

Тутиб, тутиб сотинг: тутилса ҳам қийматини йўқотмайдиган смартфонлар бор

Мобил қурилмаларининг бир жиҳати шуки, уни вақти келганда алмаштириш керак бўлади

Nokia энг арзон қўш камерали смартфонини тақдим этди

Атиги 150 долларлик Nokia 3.1 Plus смартфони Android 9 Pie тизимига, саккиз ядроли процессорга, 2/16 ёки 3/32 ГБлик хотирага, 13+5 ҳамда 8 МПлик камераларга, бармоқ изи сканерига эга.

Дактилоскопик сенсорли экранга эга энг арзон смартфон – OPPO K1 тақдим этилди!

OPPO K1 бундан бошқа ҳам қизиқ жиҳатлари билан мақтана олади. Жумладан, унга такомиллаштирилган селфи-камера ва саккиз ядроли Snapdragon 660 процессори ўрнатилган.

Razer Phone 2 ўйинбоп смартфони тақдимотидан аввал савдога қўйилди

Razer Phone 2 якка кристалли Snapdragon 845 процессори базасида ишлайди, тезкор хотираси 8 ГБ. Amazon сайтида унинг 64 ГБ доимий хотирали версияси 870 евродан сотувга қўйилган.

Samsung ишлатилган iPhone’ларни Apple’дан ҳам қимматроққа сотиб оляпти!

iPhone X’ларни жанубий кореялик компания нақ 600 АҚШ долларидан олишга рози. Apple эса ишлатилган юбилей флагмани учун фақат 525 доллар таклиф этади.

Чегирмали iPhone Xs, Xs Max ва бошқа айфонларни Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 9 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Буюртма Тошкент шаҳри бўйича 12 иш соати, вилоятларга эса икки иш кунида етиб боради! Terashop.uz’да қулай тўлов шакллари (нақд пул, терминал ва Payme тизими орқали электрон тўловлар) жорий этилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш