PlayStation Classic кутилмаганда бутун дунёда 40 фоизгача арзонлашди!

Сотувга чиққанига бир ой ҳам бўлмасидан, PlayStation Classic бутун дунё бўйлаб расмий савдо нуқталарида арзонлаштирилди. АҚШ, Канада ва Австралияда ҳам унинг нархи 100 доллардан 60 долларгача тушган.

Видеоўйинлар мияни ривожлантирар экан – олимлар буни Dota 2 мисолида исботлашди!

Тадқиқотлар натижасида аниқланишича, ўйин малакалари даражаси юқори бўлган кишиларда миядаги кул ранг модда миқдори, шунингдек, мия фаоллигининг сифати ошиб борар экан.

2018 йилда энг оммалашган ўйин ва иловалар: фойдаланувчилар уларга 76 миллиард доллар сарфлашган!

2018 йилда ўртача смартфон фойдаланувчиси кунига уч соат вақтини мобил иловаларга бағишлаган. Бу кўрсаткич 2017 йилдагига нисбатан 10 фоизга, 2016 йилгига қараганда эса нақ 20 фоизга кўпдир.

Pokemon Go’да узоқ кутилган янгиланиш: энди унда ўзаро жанг қилиш мумкин!

«Жонли» рақиблар билан кураш геймерларга ўйин ичидаги мукофотларни, жумладан, ҳозирда оммалашган Sinnoh Stone’ни олиш имконини беради.

Xiaomi яна битта ўйинбоп смартфон – сирли Mi Play’ни тақдим этяпти!

Бу – жаҳон бозорига мўлжалланган Pocophone F1’нинг Хитой учун тайёрланган модификацияси ёки Huawei’нинг Honor Play смартфонларига жавоб тариқасида – ўша нарх тоифасида тайёрланган янги модел бўлади.

Epic Games афсонавий ўйинлар туркумини App Store’дан буткул олиб ташлади

App Store’да ҳозирда Infinity Blade ўйинларини изласангиз, натижа бермайди. Аммо бу ўйинни аввал ўрнатган ва ўчириб ташлаган бўлсангиз, харидлар тарихи орқали уни топиб, қайтадан ўрнатишингиз мумкин.

Хакерлар PlayStation Classic ҳимоясини бузишди, энди унга ҳар қандай ўйинни юклаш мумкин! (+видео)

Қурилма ичини очишга ҳам ҳожат йўқ – компьютер орқали айрим файллар устида бир нечта ҳаракатни амалга ошириб, кейин ўйинларни флешкага юклаб, уни Sony PlayStation Classic’нинг USB-портига қўйилади.

The Game Awards 2018: ўйинлар оламида йилнинг энг зўрлари тақдирланди

Ўйинлар саноати ва бозорига бағишланган The Game Awards 2018 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда жорий йилдаги энг яхши ўйинлар, геймерлар, ўйин мусиқалари ҳамда саундтреклари кабилар маълум қилинди.

Counter-Strike: Global Offensive ўйини энди бепул бўлиб, унга «Battle Royale» режими ҳам қўшилди!

Valve компанияси ушбу янгиликлар билан Counter-Strike: Global Offensive ўйинини ҳозирда анча оммалашган Fortnite ҳамда PUBG каби рақибларига қарши қўймоқда.

«Ёвузлик макони 2»: ҳали тақдим этилмаган Resident Evil 2 ўйинининг 20 дақиқалик геймплейини томоша қилинг!

Янгиланган «Ёвузлик макони» аввалги – оригинал ўйиннинг давоми, иккинчи қисмидек ўйналади. Resident Evil 2 келаси йилнинг 25 январида PS4, XONE ва компьютерлар учун расман тақдим этилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш