HarmonyOS тизимли гаджетлар намойишини Huawei видеотизерда эълон қилди

Huawei корпорацияси уларнинг тақдимот кунини Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида ҳамда расмий YouTube-каналидаги видеода тасдиқлади.

АНТИРЕКОРД: Apple процессорли iPad Pro тўрт карра «очофат»роқ экан!

Қувват сарфининг бунчалик юқори даражаси M1 базасидаги iPad Pro планшетининг 2020 йилги моделникидан каттароқ аккумулятор билан таъминлангани бежиз эмаслигидан далолатдир.

Ниҳоят, кўп мақталган ролли ўйин Android учун ҳам чиқяпти! (+видео)

Қонли қасос ҳақидаги бу фэнтези-ўйин 2018 йили тақдим этилиб, Windows, PlayStation 4, Xbox One, Nintendo Switch ҳамда iOS платформаларига чиққан ва кўп мақталган, Android’га эса эндигина навбат келди.

Шахсий маълумотларингизни қайси мессенжер энг кам, қайсилари кўпроқ «кавлаштиради»?

Энг оммабоп бир илова сизнинг браузерларингиз тарихи, электрон почтангиз, манзилингиз, ҳозирги жойлашувингиз, қурилмангиз ID рақами, телефон рақамингиз ва яна бир қатор маълумотларингизга қизиқади!

Android 12 расмий промо-ролигини инсайдер тарқатиб юборди: янги тизимда нималар бор?

Бизни бир қатор янги виджетлар ва тугмачалар, бир нечта янги анимациялар кутмоқда. Шунингдек, унда ҳатто турли иловалардан келган билдиришномаларни ҳам гуруҳларга ажратиш мумкин бўлади.

iOS 15 ҳамда iPadOS 15’га янгиланувчи 16 хил айфон ва 13 хил айпад рўйхати

WWDC 2021 конференциясида айфонлар учун iOS 15 ҳамда айпадлар учун iPadOS 15 тизимларининг намойиши кутилмоқда. Wccftech ресурси убу прошивкаларни олувчи смартфон ва планшетлар рўйхатини эълон қилди.

Google видео, ўйин ва китобларни битта сервисга жамлади

Пандемия таъсирида планшетларга талаб ҳам ортди; Google бу бозорни қўллаб-қувватлаш учун видеолар, ўйинлар ҳамда китобларни ўзида бирлаштирувчи янги – Entertainment Space сервисини тақдим этди.

Canalys компьютер ва планшетларнинг биринчи чоракдаги сотувлари ҳақида маълумот берди

2021 йилнинг биринчи чорагида шахсий компьютерлар ва планшетлар савдоси йиллик икки баравар ўсишга эришди.

Apple ўзининг М1 процессори базасида iPad Pro ва турфа рангли iMac’лар тақдим этди

iMac’ларда илк бор Touch ID пайдо бўлган, масалан, тўловлар авторизациясини бармоқ изи ёрдамида қилиш мумкин. У клавиатурага ўрнатилган бўлиб, унинг ҳам янги компьютер рангига мосини олиш мумкин.

HarmonyOS 2.0 тизимига тайёр 19 хил Huawei гаджетларининг расмий рўйхати

Анча кенгайтирилган бу рўйхат Huawei’нинг нафақат замонавий смартфонлари, балки планшет ва ақлли телевизорларини ҳам ўз ичига олган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш