Хитойда iPhone сотилмайдиган бўлди – Qualcomm бунга эришди!

Фучжоу шаҳридаги халқ суди қарорига кўра, энди Хитой ҳудудига купертинолик гигантнинг айрим русумлардаги смартфонларини олиб кириш ва сотиш тақиқланди.

Samsung энди Galaxy’дан ташқари ўта арзон Rize сериясида ҳам смартфонлар чиқаряпти!

Rize савдо белгилари Буюк Британияда регистрациядан ўтказилган. Шунга кўра, янги смартфонлар нафақат Хитойда, балки Европада ва катта эҳтимол билан бошқа ҳудудларда ҳам расман сотилади.

48 МПлик камерали Redmi Pro 2 – «тешик» экранли энг арзон смартфон ҳам тайёр! («жонли» расмлар)

Redmi туркумидаги янги флагман 48 мегапикселлик камера датчигидан ташқари, экрани «тирқиш»ли илк Xiaomi смартфони ҳам бўлаётир!

Ниҳоят, Infinity-O дисплейли илк смартфон – Galaxy A8s ҳам тақдим қилинди: уч модулли камера ва Snapdragon 710 чипли!

Экран «тирқиш»идан «мўралаб» турган олд камера сенсори 24 МПлик бўлиб, Samsung’нинг таъкидлашича, экраннинг ёруғи камерада акс этмаслиги учун улар аллақандай махсус технологияга мурожаат этишган.

Meizu 16s ҳам энг кучли Snapdragon 855 чипига ва Sony IMX850 датчикли 48 МПлик камерага эга!

Компаниянинг симсиз қувватланувчи ва NFC-модулли илк модели – Meizu 16s флагмани энг бақувват Snapdragon 855 процессорига, унинг камераси эса рекорд даражадаги – 48 МПлик Sony IMX580 сенсорига эга!

«Тўрткўз» Galaxy A9 ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Samsung смартфонларининг арзонлашган нархлари (2018 йил 10 декабрь) – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Samsung смартфонлари нархлари туширилди; жумладан, Galaxy A7 (2018) моделини энди ўтган йилгисидан ҳам арзонга оласиз! Тошкент бўйича 12 иш соати, вилоят марказларига эса 2 иш кунида етиб боради!

Honor View 20 намойиш этилди: 48 МПлик камера ва «тешик» экранли илк смартфон!

Яна бир номи Honor V20 бўлган бу смартфоннинг иккита асосий ўзига хослиги – «тешик» дисплей ва 48 мегапикселлик камера бўлиб, ҳар иккаласи бўйича Huawei барибир «бир қадам олдинда» бўлиб чиқди!

Ҳамёнбоп Galaxy M смартфонларининг нархлари ва айрим жиҳатлари маълум бўлди

Samsung Galaxy M10 ҳамда Galaxy M20 моделлари Android 8.1 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди. Айни дамда Ҳиндистоннинг Ноида шаҳридаги заводда уларни оммавий ишлаб чиқаришмоқда.

290 долларлик Redmi Pro 2 флагмани чиқяпти: 48 МПлик камера ва Snapdragon 675 чипли!

Куни кеча Xiaomi президенти кўрсатган – нақ 48 МПлик датчикка эга камерали смартфон айнан шу Redmi Pro 2 экан! Фото ва видео суратга олишда у ҳатто Huawei P20 Pro флагмани билан беллашиши мумкин!

Энг зўр процессорли энг арзон Huawei смартфонини «жонли» суратлар ва видеода томоша қилинг!

Мазкур қурилма қадоқданоқ Android 9.0 Pie операцион тизимига эга бўлиши, унинг версияларидан камида биттаси 5G тармоғини ҳам қўллаб-қувватлаши айтилаётир.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш