Android Go тизимли MDC M200 смартфони Ўзбекистонда арзон нархда савдога чиқди!

MDC М200 смартфони 4 ядроли MTK6580 чипига, 1/8 гигабайтлик хотирага эга, яна 64 ГБгача ҳажмли MicroSD-карта ўрнатиш мумкин. 5.45 дюймлик, 16:9 нисбатли, HD+ дисплейи тўлиқ ламинация билан қопланган.

Энг кучли Android-смартфонлар ТОП-ўнталиги (AnTuTu, 2018 йил ноябрь): учта юксак ўрин энди бошқа хитойликка тегишли!

AnTuTu’га кўра, 2018 йилнинг октябрь ойигача бозорга тақдим этилган смартфонларнинг энг кучли учтасиям Kirin 980 чипли Huawei маҳсулотларидир!

Geekbench’да кейинги авлод – Snapdragon 8150 флагман процессорини текшириб кўришди!

Snapdragon 8150 чипи янги авлод Kryo ядроларига асосланади. Маълумотларга кўра, Qualcomm бунда одатдаги 4 + 4 ўрнига 2 + 2 + 4 кўринишидаги ядролар схемасини танлаган.

Galaxy S10 экрани тешикли экан! Уни Galaxy S9 ва iPhone XS Max билан солиштирамиз (+«жонли» сурат)

Агарда Samsung чиндан ҳам навбатдаги флагманини шу кўринишда чиқарса, унинг экрани нафақат тешиги билан, балки корпуснинг олд юзасини қоплаш даражасига кўра ҳам тенгсиз бўлади.

Huawei’нинг Xiaomi Mi Mix 3’га жавоби – 6 камерали Honor Magic 2 слайдери чиқди!

Дактилоскопли ромсиз экранга эга слайдерли Honor Magic 2 флагманининг ҳар иккала камераси учтадан объективга эга. У илғор Kirin 980 процессори ва 6 ёки 8 ГБлик тезкор хотира билан ишлайди.

Xiaomi’нинг «масхаравий» рекламаси: у OnePlus 6T харидорларига калькулятор тарқатяпти!

Мазкур акция «Do the Math» шиори остида ўтказилган бўлиб, OnePlus 6T олмоқчи бўлганлар «иккига иккини қўшиш» ва ўзлари хулоса қилишлари мумкинлигига ишора қилади.

Илк буклама 5G-смартфон – FlexPai бугундан сотувга чиқди, лекин бу Samsung ҳам, Huawei ҳам эмас! (+«жонли» видеолар)

Ушбу инқилобий 5G-смартфон яна бир жиҳатдан биринчи бўлди – у Qualcomm ҳатто расман эълон қилиб улгурмаган Snapdragon 8150 процессори базасида ишлайди!

Ниҳоят, «икки томонлама 4G-флагман» – Nubia X тақдим этилди!

Nubia X корпусининг ҳар иккала ён қиррасида биттадан дактилоскопик сканери бор. Шунингдек, бу датчикларни «Орқага» ва «Уйга» тугмачалари ўрнида ҳам қўллаш мумкин.

Болангиз учун смартфон танлай оласизми?

Эртами, кечми ота-оналар олдида боласига телефон олиб бериш масаласи кўндаланг туради.

iPhone ва Apple Watch’ларни «ўлдирган» газ Android-смартфонларга таъсир этмади!

Мазкур газ iPhone ёки Apple Watch қурилмаларини ишдан чиқариш учун ўн дақиқалик тегиниш етарли бўлади. Гаджетларни кейин яна ўз ҳолига қайтариш мумкин, аммо бунга бир ҳафтадан кўпроқ вақт кетади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш