Умуман аккумуляторсиз ишловчи, «сунъий онг»ли митти камера тақдим этилди

Ток талаб этмайдиган, «сунъий онг» модулли Xnor камерасидан ҳаракатни аниқловчи ёки объектларни кузатувчи датчик сифатида ҳам фойдаланса бўлади.

Бунақаси бўлмаган: «Алиса»га 22 миллион мартадан ошиқ севги изҳор қилишибди!

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашларича, «Сени севаман», «Менга ёқиб қолдинг» қабилидаги ушбу изҳорлар кимлар томонидан айтилаётганини улар кузатишмайди ва билишмайди.

740 долларлик Mi 9 Explorer Edition тўрт модулли бош камерага эга!

Ушбу премиал флагман ҳам худди Mi 8 Explorer Edition каби шаффоф орқа панелга эга. Стандарт флагмандан яна бир фарқи – унинг бармоқ изи сканери дисплейнинг бутун юзасида ишлайдиган бўлиши мумкин.

Sony тақдим этган «ақлли» тасмача ҳатто Apple Watch’дан ҳам қиммат!

Унга жуда кўплаб функциялар жорий этилган: NFC, юрак частотасини ўлчаш, GPS... Умуман олганда, бу тўлақонли фитнес-трекер вазифаларига эга, экранли тасмачадир.

Ҳоким ўринбосари: Тошкент каналлари атрофида Wi-Fi ҳудудлар ташкил этилади

Магистрал каналлар бўйларида сайилгоҳлар қилиниб, энергия тежовчи ёритгичлар, Wi-Fi ҳудудлар, китоб кафе, шахмат-шашка ўйнаш ва расм чизиш учун аллеялар ташкил этилади.

РАСМАН: Nubia қайишқоқ экранли инқилобий смартфон-соатини MWC 2019’да тақдим этади

Nubia Alpha – смартфон ва «ақлли соат»нинг чатишмаси, десак ҳам хато бўлмайди – у металл тасмача бўйлаб жойлашган қайишқоқ OLED-экранга эга.

Қайта тирилган афсона – ишлаётган ҳолдаги буклама экранли Motorola RAZR 2019’ни видеода кўрамиз!

Motorola RAZR 2019 ёпиқ пайти турли маълумотларни акс эттирувчи қўшимча экранга ва унинг остида камерага эга. Асосий экран қайишқоқ бўлиб, унинг тепа қисмида сўзлашув динамиги учун «кемтик» очилган.

Xiaomi ҳам умуман тугмачасиз, тағин экранининг тўрт қиррасиям қайрилма смартфон тайёрлаяпти! (+суратлар)

«Совун-смартфон»да олд камера кўринмаётганига қараганда, ё уни «тирқиш»сиз экран остига жойлашади, ёки корпусининг ўзи Mi Mix 3 каби слайдер тарзида бўлади.

HomePod смарт-колонкаси камерасиз ҳам эгасининг юзини ва қўл ишораларини танийди!

Камераси бўлмаса-да, HomePod’даги махсус датчиклар эгасининг қаерда, қанча узоқликда турганини аниқлашга, уни юзидан танишга ёрдам беради ва у ўз соҳибидан бошқаларнинг буйруқларини бажармайди.

Galaxy Note 10 олд камераси... S Pen стилусига кўчирилади!

Samsung’нинг янги патентига кўра, стилуснинг кейинги авлодига камера ҳам кўчириб ўтказилади! Бу эса смартфоннинг экранини буткул «тирқиш»сиз ва «кемтик»сиз қилишга имкон яратади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш