Ниҳоят, Huawei ҳам 5G-букламафонини сота бошлади, лекин кутилганидан ҳам қиммат!

Mate X 5G’нинг ушбу версияси Kirin 980 чипсетига таянади, у Huawei’нинг ўз ишланмаси бўлмиш 5G-модем – Balong 5000 чипи билан тўлдирилган.

Motorola RAZR расман намойиш этилди – хусусиятлари ўртача, лекин қиммат «раскладушка»!

Мазкур қурилма қайишқоқ экранли классик дизайни билан ажралиб туради. RAZR аппарат таъминоти асосида Snapdragon 710 процессори ётади, у Adreno 616 график тезлатгичини ҳам ўз ичига олган.

Apple анчадан бери тайёрлаётган бестселлерини ёпиқ тақдимотда кўрсатди

Корпорация шу гаджетини тайёрлаётгани ҳақида кўпдан бери хабарлар тарқалган. Ҳатто бу соҳадаги янгиликларни билиш учун, ўзи иштирок этмаса-да, CES 2019’га ўз мутахассисларини «жосус тарзида» жўнатган.

АҚШнинг махфий ва ғайриоддий «ўқ-самолёт»и илк парвозини амалга оширди (+видео)

«Ўқ-самолёт» ҳар қандай об-ҳаво шароитида, 19,8 километргача баландликда, 820 км/соат тезликда уча олади. У замонавий авиатранспорт стандартларидагидан кўра нақ 10 бараварга кам ёнилғи сарфлайди.

Sharp биринчи ўрама телевизорини «жонли» видеода кўрсатди!

Япон компанияси бир нечта вариантдаги ўрама телевизорларини патентлаган. Булардан учтасида телевизорнинг дисплейи унинг асосидан юқорига, иккитасида эса пастга ёйилиб чиқади.

Экраности селфи-камерали илк смартфон: нархи ва айрим жиҳатлари маълум!

«Хитойча Apple» ҳали Mi Mix 4 моделини расман намойиш этмай туриб, интернетда унинг кейинги авлоди – Xiaomi Mi Mix 5 ҳақида маълумотлар чиқа бошлади.

Барча моделлардаги Galaxy S11’ларнинг экран ўлчамлари ва яна иккита зўр жиҳати маълум бўлди

Таниқли инсайдер Эван Блэсс ўзининг Twitter аккаунти орқали Galaxy S11 смартфонлари ҳақида навбатдаги маълумотни эълон қилди. Одатда унинг прогнозлари ҳамиша тўғри чиқади, гарчи норасмий бўлса-да.

IT-Паркка исроиллик Нобель мукофоти совриндори келди

Олим ўз фаолияти ва илмий ишланмаларини тижоратлаштириш йўллари тўғрисида сўзлаб берди, IT-Парк вакилларини IT-ташкилотлар ўртасида нетворкингни кенгайтириш учун миллий IT-мусобақаларга таклиф қилди.

Samsung яна бир букламафонининг тақдимот кунини расман айтди!

Таниқли инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) эълон қилган расмий реклама постери унинг Samsung W20 5G модели эканини ва намойиш кунини ҳам кўрсатди.

«Яндекс» Самарқанднинг виртуал харитасини яратмоқда

«Яндекс.Панорамалар» – бу «Яндекс.Хариталар» лойиҳасининг кенгайтирилган талқинидир. Ушбу сервис кўчалар, бинолар ва шаҳар панорамаларининг уч ўлчамли турларини кўриш имконини беради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш