Барча хабарлар

4G ва 5G’ни амалда ўзаро таққослаб кўришди: кутилмаган натижа!

Март ойининг ўрталаридан бошлаб AT&T абонентлари 5G тармоғида 15 ГБ трафик учун 70 доллардан тўлашади. АҚШда LTE тармоғида интернетдан чексиз фойдаланиш ҳам тахминан шунча туради ўзи!

ИЛК БОР: Саудияда одамсимон робот давлат ташкилотига расман ишга олинди! (+видео)

Teqany номли ушбу андроид (одамсимон робот) таълим вазири Аҳмад ал-Эйсса томонидан регистратор – рўйхатга олувчи лавозимига тайинланган.

Янги рекорд: Sony Xperia XZ4 тақдимотдан аввал AnTuTu’да салкам мўъжиза кўрсатди!

Энг янги ва кучли Snapdragon 855 процессори билан қуролланган Sony Xperia XZ4 флагмани AnTuTu’да энг юксак – 395 721 балл тўплашга эришган!

Redmi 7 ёки Redmi Pro 2: Xiaomi бу йилги илк тақдимотини бугуноқ ўтказяпти!

Постерда «Forever believe that good things are about to happen» шиори битилган, буни эса қуйидагича ўгириш мумкин: «Бирор яхши воқеа ҳозироқ юз беришига ҳамиша ишонинг».

2019 йил бошидаги энг кучли ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги): улоқни энди яна бир хитойлик илиб кетди!

Ўтган галги рўйхатда энг юксак тўртта ўринни бировга бермаган Huawei смартфонлари бу гал ҳам юқори поғоналарда туришибди. Лекин етакчи флагман барибир бошқа компанияники.

2018 йилда Huawei иккинчи рекордини ҳам ўрнатди!

Хитойлик корпорация ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган ва уларга бирма-бир эришиб келаётир. Яна бир йилдан сўнг у смартфонлар бозорида Samsung’ни қувиб ўтиб, етакчига айланса ҳам ажаб эмас.

CES 2019 кўргазмасида Samsung ҳам ўрама телевизор тақдим этмоқчи

LG компаниясидан фарқли равишда, Samsung прототипни эмас, балки бозорга чиқариладиган тайёр телевизор намунасини кўрсатади.

БОШЛАНДИ: Энг қиммат iPhone чўнтакда ўз-ўзидан ёниб кетди!

Шикоят қилиб айтишига кўра, ўша пайтда хонада аёллар ҳам борлиги сабабли Хиллард шимини ечиш учун югуриб чиққан. Ёнғинни ўчиришда эса унинг шими ҳам, ботинкаси ҳам шалаббо ҳолга келган.

ВИДЕО: Nokia 9 PureView смартфони илк расмий реклама ролигида!

Диагоналига 5,99 дюймлик экранининг ўзига бармоқ изи сканери жорий этилган. Бешта датчикни ўз ичига олувчи бош камерасида Zeiss оптикаси қўлланган.

ҚИСҚА ВИДЕО: 2018 йилда Xiaomi нималарни тақдим этди?

Ушбу лавҳадан Mi 8 ҳамда йил Mi Mix 3 флагманларининг, «сунъий онг» ҳамда краудфандинг майдончасидаги янги маҳсулотлар тақдимотлари, IKEA билан келишув ва йиғма электр велосипеди кабилар ўрин олган.

РАСМАН: Энг арзон Galaxy M смартфони 6 дюймлик экран ва 3400 мА/соатлик аккумуляторга эга!

Android 8.1 Oreo операцион тизимли Galaxy M10 арзон смартфони Exynos 7870 чипига, 3 ГБ тезкор ва 16-32 ГБ ички хотирага эга эканлигини ҳам FCC фош этган.

UMS номи ўчади. Ўрнига Mobiuz келади!

UMS ребрендинг (савдо белгисини/номини ўзгартириш) қилади ва 2019 йилда UMS Mobiuz савдо белгиси остида фаолият олиб боради. Ребрендинг ишлари декабрь ойида, компания номини танлаш, бренд рангларини ва бошқа белгиларни яратишдан бошланди

iPhone XR’нинг асосий афзалликларини Apple антиқа реклама ролигида кўрсатиб берди

«Ранг учун жой қолдиринг, – дейилади ушбу видео тавсифида. – iPhone XR’даги тўлиқ экранли Liquid Retina дисплейига баҳо беринг – автономлик вақти бўйича энг яхши смартфон».

Huawei ҳамёнбоп P Smart (2019) смартфонини тақдим қилди

Huawei P Smart (2019) смартфони Kirin 710 чипига таянган. Унинг 6,21 дюймлик экрани 2340х1080 пикселлик тасвир аниқлигига эга. Корпуси ўлчамлари 155,2х73,4х8,0 миллиметрга, вазни эса 160 граммга тенг.

CES 2019: Афсонавий смартфонсоз энди автомобиллар учун операцион тизим тақдим этади! (+видео)

BlackBerry QNX деб аталувчи ушбу дастурий платформа ҳайдовчисиз автомобиллар учун ишлаб чиқилган.

Steam Awards: 2018 йилнинг энг зўр ўйинлари (Valve версияси)

Steam Awards рўйхатида ўйинлар сотилиши бўйича фақатгина «Платина», «Олтин», «Кумуш» ва «Бронза» тоифаларига ажратиб эълон қилинган. Уларнинг ҳар бири қанча сотилгани ва фойда келтирилгани айтилмаган.

Xiaomi Pocophone F2 ҳам тайёр – у аллақачон Geekbench’да имтиҳон топширди!

Иккинчи авлод «тезкорлик устаси» – Pocophone F2 смартфони Qualcomm’нинг энг янги ва кучли – Snapdragon 855 процессорига эга энг арзон флагман бўлиши кутилмоқда.

Galaxy S10 ҳамда S10 Lite илк «жонли» ва сифатли расмларда!

Мобил қурилмалар саноатида таниқли инсайдер Ice Univerce ўзининг Twitter-саҳифасида иккита янги сурат эълон қилди. Булар Galaxy S10 туркумининг иккита моделдаги смартфонлари расмларидир.

Google’га Ўзбекистонлик дастурчи керак эмас, унга ошпаз керак!

Google Ўзбекистондаги иш ўринларига қизиқмоқда, натижалар эса ҳайратомуз.

YouTube ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар!

Машхур саъаткор Шерали Жўраев томонидан куйлаган “Карвон” қўшиғига ўхшатма қилган San Jay тахаллусли ижодкор ҳам жуда тез фурсатда интернет “юлдуз”ига айланди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш