Масжиддаги теракт видеоси сабабли Facebook жонли эфирларни чеклаяпти

Facebook маъмурияти Крайсчёрчдаги масжидга қилинган ҳужумнинг онлайн трансляциясини тўхтатиш учун жуда кўп вақт сарфлаган, лекин кейин ҳам ўша видеоёзув тарқалиб кетишининг олдини ололмаган.

1 апрель шарафига Google Maps’га машҳур мини-ўйин қўшилди

Google ушбу ўйинни ўйнаш учун олтита шаҳар (Қоҳира, Лондон, Сан-Франциско, Сан-Паулу, Сидней ва Токио) ёки умуман дунё харитасидан бирини танлашни таклиф этади.

Android 10 Q талқинида «Рақамли фаровонлик» янада мўл-кўл бўлади. У қандай функция ўзи?

«Рақамли фаровонлик» функцияси ёрдамида энди фон режимида ишлаётган дастурларни тўхтатиш ва муҳими – уларнинг яна автоматик ишга тушиб кетишини тақиқлаш ҳам мумкин.

«Хавфсиз шаҳар» иловасида профилактика инспекторининг ишини баҳолай оласиз!

Илова мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда жиноятчилик даражасини камайтиришга қаратилган бўлиб, учта – ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлайди.

«Google қабристони»га бир назар: унда нималар «дафн этилган»?

Агарда Google ҳозир 20 ёшда эканини ҳисобга олсак, у ўрта ҳисобда йилига еттита маҳсулотини «нариги дунёга равона қилган» экан.

Барча тизимлардаги Telegram дастурлари янгиланди! Улардаги янги имкониятлар билан танишинг!

Telegram мессенжерининг Android ҳамда iOS клиентлари 5.5-версияда, macOS иловаси 5.0 талқинида, Telegram Desktop эса 1.6.2-версияда тақдим этилди. Уларнинг барчасида махфийлик янада кучайтирилган.

Telegram’да ақидапарастлик ғояларини тарқатган новвойга ҳукм ўқилиб, телефони ҳам мусодара этилди

У ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, жиҳодга, шаҳидликка даъват этувчи маърузасини ўз телефони хотирасига юклаб олади, кейин эса бошқаларга тарқатади...

Xiaomi барча Android-смартфонлар учун қулай ва бепул Mint Launcher’ни намойиш қилди

Mint Launcher ҳажми 10 МБга яқин, уни Android 5.0 ва ундан кейинги талқинларда ишловчи смартфонларга ўрнатиш мумкин. «Ялпиз таъмли» лаунчер «юқори тезликда ишлаши ва хавфсизлиги» билан ажралиб туради.

Firefox яратувчилари ҳимояланган файл алмашиш сервиси ва унинг Android-иловасини тақдим этишди (+видео)

Қулай томони шундаки, файлларни қабул қилиб олувчи кишига Firefox Send иловасининг кераги ҳам бўлмайди. Нафақат бу дастур, балки ҳатто Android-гаджет ҳам шарт эмас!

WhatsApp асосчиси жиддий сабаб билан Facebook’дан чиқиб кетишга чақирмоқда

Брайан Эктон мессенжернинг Facebook’ка сотилишидан жуда хурсанд бўлмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, WhatsApp устида эллик нафар киши ишлаган ва уларнинг ҳар бири ушбу савдодан ўз улушини олган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш