РАСМИЙ ВИДЕО: Galaxy Note 10 бирйўла компьютер, ноутбук ва смартфон ўрнини босади!

Янги тизерда Samsung, бир нечта турдаги қурилма ўрнига биттасини – Galaxy Note 10’ни ишлатиш мумкинлигини айтган.

ТОП-10: Уяли алоқа сигналини энг яхши тутувчи смартфонлар (2019 йил июль)

Master Lu бенчмарки эълон қилган ушбу рейтингдаги смартфонларнинг аксарияти Ўзбекистонда ҳам сотилмоқда. Айниқса, рўйхатдаги лидер модел – бизда энг оммабопларидан биридир.

«Жонли» сурат Galaxy M30s смартфонининг бошқача дизайнини фош этди!

Galaxy M30s смартфонида замонавий USB-C порти ҳам, стандарт аудиотирқиш ҳам бўлади. Яна бир муҳим жиҳати – унда хотира картаси учун алоҳида, иккита SIM-карта учун алоҳида бўлмача мавжуд.

Xiaomi «мобил кинотеатр»и – Mi Max 3 рекорд даражада арзонлашди

Афсуски, Xiaomi энди Mi Max туркумида смартфонлар ишлаб чиқармайдиган бўлган. Шу ва яна битта сериядаги смартфонларнинг чиқмаслигини компания бош директори Лей Цзюнь расман айтган. Демак – шошилинг!

Samsung бутунлай ўзгача смартфон устида ишламоқда

Бизга номаълум жиҳат бундай экранларда селфи камера қандай кўринишда бўлишидир: уларга инновацион экраности камера ўрнатиладими ёки S10/Note 10'лардаги каби экрандаги “тирқиш“га жойлаштириладими?

Huawei бош директори: «HongMeng нафақат Android, балки ҳатто iOS’дан ҳам зўр!»

HongMeng тизимида операциялар орасидаги ушланиб қолиш вақти 5 миллисонияга ҳам бормайди. Бундан ташқари, Huawei мазкур тизимни ўзининг Kirin туркумидаги процессорларига мослаб оптималлаштиради.

Mi 9T ҳамда Redmi 7A смартфонлари Terashop'га етиб келди! Xiaomi'нинг барча смартфонлари арзонлашди, нархлари билан танишинг! (2019 йил, 6 июль)

Умуман юртимиз бозорларида бўлгани каби, Terashop.uz интернет-дўконимизда ҳам смартфонлари энг кўп сотилаётган компаниялардан бири Xiaomi ҳисобланади.

Xiaomi Mi A3 ҳақида нималар маълум?

Xiaomi компанияси Android One доирасида яратилажак смартфони устида ишламоқда. Ушбу дастурий таъминот MIUI ва бошқа қобиқлардан ҳоли бўлган тоза андроиддан фарқ қилади.

Pixel 4 смартфони камераси ҳақида янги маълумотлар ошкор бўлди

Google Camera дастурининг бошланғич кодида Pixel 4 смартфонининг бир қанча хусусиятларини англаш мумкин бўлган жиҳатлар пайдо бўлди. «Telephoto» ёзувига эга бўлган қаторлар шуни кўрсатмоқдаки, смартфонга оптик зумга эга бўлган объектив ўрнатилади.

Nokia'нинг навбатдаги камерафони "жонли" суратларда

Sleashleaks ресурсида Nokia’га тегишли бўлган мавҳум смартфоннинннг жонли суратлари ва хусусиятлари акс этган суратлар пайдо бўлди. Ушбу қурилма асосий датчики 48 Мп бўлган учталик айлана камера модулидан иборат бўлган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш