Huawei’нинг кейинги флагмани – P30 Pro камерофонининг суратлари ва техник жиҳатлари билан танишамиз!

Дактилоскопик датчикли 6,5 дюймлик дисплей корпус олд юзасининг 91 фоиздан ошиғини эгаллайди. Leica мутахассислари иштирокида яратилган бош камера эса учта – 41, 12 ва 21 мегапикселлик модулларга эга.

Samsung Galaxy M20 ва Galaxy M30 – ҳамёнбоп смартфонларми ёки ўрта нархли?

Galaxy M туркумидаги смартфонлар бирданига Galaxy J, Galaxy On ҳамда Galaxy C туркуми ўрнига жорий этилади. Уларнинг дастлабки иккитаси SM-M205F ва SM-M305F рақамлари остида синовлардан ўтказилаётир.

Mi Mix 3 ва Honor Magic 2’га ўхшаш, лекин атиги 288 долларлик Lenovo Z5 Pro рекорд ўрнатди!

Энг арзон смартфон-слайдер – Lenovo Z5 Pro техник жиҳатларига кўра Xiaomi ва Huawei’нинг флагманлари билан беллаша олмайди. Аммо имкониятлари ва нархи мутаносиблигига кўра улардан ўзиб кетган.

Samsung W2019: иккита экранли премиум «раскладушка» тақдим қилинди

Samsung W2019 фақат Хитой бозорига мўлжалланган бўлиб, China Telecom алоқа оператори томонидан сотувга қўйилади. Нархи ҳам чаккимас...

Xiaomi’нинг яна битта – Mi 8s смартфони: 48 МПлик камера, сиғимдор аккумулятор ва энг янги Qualcomm процессори!

Номига қараб, уни стандарт Mi 8 флагманининг яхшиланган версияси, деб ўйлаш мумкин, лекин аслида бошқача.

Samsung Galaxy S8/S8+ ҳамда Note 8 эгаларига ажойиб хушхабар бор!

SDC анжуманида Samsung One UI дастурий таъминоти ўтган йилги флагманлар ва бошқа моделларга тақдим этилмаслиги таъкидланди. Бироқ энди компания вакиллари ушбу маълумотни инкор этишди.

Samsung янги – One UI график қобиғини чиқарди, лекин уям ҳамма учун эмас... (+«жонли» видеолар)

Янги прошивка 2019 йил бошида чиқади, лекин шу ойдаёқ Android 9 Pie базасидаги One UI бета-синови бошланади. Унда айрим мамлакатлардаги Galaxy S9, Galaxy S9+ ва Galaxy Note 9 эгалари иштирок этишади.

MDC Nova Pro: Face Lock функцияли арзон 4G-смартфон сотувга чиқди

725 минг сўмлик янги MDC Nova Pro замонавий смартфон фойдаланувчиси учун керак бўлган деярли барча асосий функциялар билан жиҳозланган, унинг олд ва орқа камералари фоточақноқли.

Huawei флагманлари учун 5G-модулли Kirin 990 процессори яқинда тақдим этилади

Якка кристалли Kirin 990 таркибига янги авлод – Balong 5000 русумли 5G-модем ҳам киритилади. Янги чип яқинда чиққан «аждод»ига нисбатан 10 фоизга самарадорроқ ва тежамкорроқ бўлади.

Android Go тизимли Galaxy J4 Core чиқди: арзон, лекин ҳар иккала камераси LED-чақноқли!

Samsung Galaxy J4 Core анча сиғимдор – 3300 мА/соатлик аккумуляторга, 1/16 ГБлик хотирага, Bluetooth 4.2 модулига эга. Смартфон LTE тармоғида 150 Мбит/сониягача тезликда маълумот алмаша олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш