120 доллардан бошланувчи Xiaomi Redmi 7 хусусидаги биринчи маълумотлар ва расмлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  7189
  •  09.11.2018 10:14

120 доллардан бошланувчи Xiaomi Redmi 7 хусусидаги биринчи маълумотлар ва расмлари билан танишинг!

Кейинги йилларда «хитойча Apple»нинг тақдимотлари тезлашди – у йилига иккитадан янги авлод арзон смартфонларини намойиш этмоқда. Жумладан, ўтган йилнинг декабрида у Redmi 5 моделини чиқарган бўлса, орадан ярим йил ўтиб – бу йилнинг ёзида Redmi 6 ҳам дунё юзини кўрди.

ЎҚИНГ: Xiaomi бирйўла иккита тақдимотга таклиф этди: 8 ноябрда Лондонда, 8 декабрда эса Нью-Йоркда!

Шундан келиб чиқиб ва Хитой инсайдерларига таяниб, айрим манбалар унинг навбатдаги ҳамёнбоп телефони намойишига оз вақт қолганини айтишаётир. Яъни, Xiaomi Redmi 7 моделини декабрь-январь ойларида оммага кўрсатишади.

Кеча – 2018 йилнинг 8 ноябрида интернет кенгликларида ушбу қурилма хусусиятлари, дизайни ҳақидаги илк маълумотлар ва тахминий суратлари пайдо бўлди. Гап-сўзларга қараганда, Redmi 7 кенгформатли, тепаси «кемтик»ли экранга эга бўлиб, тасвир аниқлиги 2280х1080 пикселга тенг, яъги FHD+ форматида. Ҳамёнбоп модел эканлиги боис унда юз сканери бўлмаса-да, замонавий USB Type-C порти билан жиҳозланади. Бу эса, ниҳоят, Xiaomi арзон смартфонларида ҳам microUSB портидан воз кечаётганини англатади.

Xiaomi бу девайсига бошиданоқ энг сўнгги – Android 9.0 Pie операцион тизим базасидаги MIUI 10 прошивкасини ўрнатиб чиқаради.

ЎҚИНГ: Яна 21 та Xiaomi смартфонига барқарор MIUI 10 тарқатилмоқда – бундай моделларнинг умумий сони 39 тага етди!

Унинг «электрон юраги» сифатида 1,8 ГГц.гача такт частотасида ишловчи саккиз ядроли процессор хизмат қилади. Афтидан, бу Adreno 509 график чипи билан тўлдирилган Qualcomm Snapdragon 636 бўлса керак.

Xiaomi Redmi 7’нинг яна бир қувонарли хусусияти – 256 гигабайтгача ҳажмли microSD-карта жойлаш учун алоҳида уячаси мавжудлигидир. Яъни, смартфонда иккита SIM-картадан ташқари флеш-карта жойи бўлади.

Еттинчи авлод ҳамёнбоп смартфонда 4G VoLTE, Bluetooth 5.0, Wi-Fi 802.11ac (5 ГГц ҳамда 2,4 ГГц), A-GPS ва ГЛОНАСС модуллари бўлади. Айрим миш-мишларга кўра, унинг халқаро бозорга чиқариладиган версияси NFC чипига ҳам эга бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9 ҳақида илк маълумотлар чиқди: Snapdragon 8150 чипи, 48 МПлик камера ва 10 ГБ «оперативка»!

Redmi 7’нинг металлдан ясалган корпуси орқа қопқоғида – анъанавий жойида бармоқ изи сканери мавжуд. Бу йил урфга кирган жойда ва шаклда – орқа панелнинг юқори сап бурчагида жойлашган қўшалоқ камера эса тикка ҳолда ўрнатилган 12 ва 5 мегапикселли модулларни ўз ичига олади.

Бошланғич конфигурациядаги, яъни 4 гигабайт тезкор ва 32 гигабайт доимий хотирали Xiaomi Redmi 7 модели Хитойнинг ўзида 120 доллар атрофида нархланиши ҳам айтилмоқда. Компаниянинг ҳозиргача глобал бозорга чиққан аксарият русумлардаги смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 839 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!