13 хил Xiaomi смартфонлари эгалари муҳим имкониятдан маҳрум этиляпти

  •   DiMaX
  •  3464
  •  03.06.2020 11:04

13 хил Xiaomi смартфонлари эгалари муҳим имкониятдан маҳрум этиляпти

Xiaomi бешта моделдаги қурилмалар эгаларини майнинг илк ҳафтасиданоқ MIUI 12 тестларига расман таклиф этган эди. Шулардан иккитасига эса у аллақачон мазкур график қобиққа асосланган глобал барқарор прошивкани тарқатяпти!

ЎҚИНГ: MIUI 12 глобал прошивкасининг тарқатилиш графигини Xiaomi расман эълон қилди!

Компания одатда долзарб смартфонлари учун MIUI график қобиғининг дастлаб синов версиясини тарқатади, кейинроқ эса улар учун барқарор прошивкалар чиқади. Xiaomi’нинг хабар беришича, 5 сентябрдан у бир қатор смартфонларига график қобиқнинг тест талқинини тарқатишни тўхтатади.

Булар қуйидаги моделлардир:

  1. Xiaomi Mi 8 Youth Edition;
  2. Xiaomi Mi Max 3;
  3. Xiaomi Mi 8 SE;
  4. Xiaomi Mi 8 Screen Fingerprint;
  5. Xiaomi Mi Mix 2S;
  6. Xiaomi Mi 8;
  7. Xiaomi Mi 8 Explorer Edition;
  8. Xiaomi Mi Mix

Бундан ташқари, Xiaomi аввалроқ маълум қилганки, 20 июндан мана бу смартфонлар учун MIUI тест версиялари тақдим этилмайди:

  1. Xiaomi Mi 6;
  2. Redmi Note 5;
  3. Xiaomi Mi 6X;
  4. Xiaomi Mi Note 3;
  5. Xiaomi Mi Mix 2.

Демак, жами ўн учта русумдаги Xiaomi смартфонлари эгалари MIUI тест прошивкаларини синаб кўриш имкониятидан маҳрум этиляпти. Аммо улар барқарор MIUI 12 прошивкасигача янгиланаверади.

ЎҚИНГ: 7 июнгача Xiaomi ва Redmi смартфонларини янада арзон олиш имкони бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.