16 ёшли юртдошимизнинг iPhone Х’ини олиб қочган 4 йигит қўлга олинди

  •   DiMaX
  •  564
  •  23.10.2020 08:13

16 ёшли юртдошимизнинг iPhone Х’ини олиб қочган 4 йигит қўлга олинди

Андижон вилоятида 16 ёшли боланинг iPhone Х’ини ўғирлаб кетган 4 нафар йигитга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабарига асосланиб Daryo нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Қорақалпоғистонлик онахонга ўғли олтин iPhone X ҳадя этди (+видео)

Маълум бўлишича, 16 октябрь куни соат тахминан 19:30 ларда 19 ёшли К.Х., Б.И., Х.М. ва 18 ёшли С.У. ўғрилик учун ўзаро олдиндан жиноий тил бириктирган. Андижон тумани «Чем» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Андижон—Асака автомобиль йўлида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида 16 ёшли Б.И.нинг iPhone Х русумли телефон аппаратини фойдаланиш мақсадида сўраб олган ва очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, Matiz’га ўтириб қочиб қолишга уринган.

Б.И. ва унинг отаси автомашинанинг ортидан етиб олиб, қонунбузарларни қўлга олган.

Ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан К.Х., Б.И., Х.М. ва С.У.га нисбатан Жиноят кодекси 166-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб талончилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида йигитларнинг яна бир қатор жиноятга алоқадорлиги аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатларга ҳам ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.

ЎҚИНГ: Видео: атиги 500 долларга ҳақиқий iPhone X йиғса бўлади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!