20 соат видео намойиш қиладиган LG смартфони тақдим қилинди

20 соат видео намойиш қиладиган LG смартфони тақдим қилинди

LG компанияси расман янги смартфонини тақдим қилди. LG X500 номини олган ҳамёнбоп туркумга кирувчи мобил алоқа воситаси 4,500 мА соат ток сиғимига эга батареяси билан ўзига хос. Компаниянинг маълум қилишича, бу қувват унга 20 соат мобайнида видео томоша қилиш имконини беради.

LG, шунингдек, X500 аккумулятори 1 соатда ўз қувватини 50% га тўлдириб олишини ҳам айтган. Смартфоннинг асосий жиҳатлари қаторига 5,5 дюймли HD (1280 × 720 пикселли) дисплей, 13 мегапикселли бош ва 5 мегапикселли олд камерани айтиш мумкин.

Хабар берилишича, қурилмада 1,5 ГГц частота тезлигида ишлайдиган Mediatek MT6750 процессори ўрнатилган. Ундаги тезкор хотира сиғими 2 ГБ, доимий хотира сиғими эса 32 ГБ.

LG X500 гаджетида Wi-Fi 802.11b/g/n ва Bluetooth 4.2 интерфейси, GPS сигнали қабул қилувчи модул, NFC модули мавжуд. Аппарат алоқанинг 4-авлод LTE тармоғини қўллаб-қувватлайди. Унга 2 та SIM-карта ўрнатиш мумкин.

Гаджет Android Nougat операцион тизимида ишлайди. Ўлчамлари: 154,7 × 78,1 × 8,4 мм, вазни — 164 грамм.

Телефон 9 июндан 285 АҚШ долларидан сотувга чиқади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.