«20% вақт» дастури

«20% вақт» дастури

2004 йилнинг ёз ойларида Кевин Гибс исмли Google муҳандисининг миясида янги ғоя пайдо бўлади. У Google тизимида қидирилган маълумотлар асосида натижаларни оммабоплиги бўйича даражалаб, реал вақт режимида автоматик тўлдирув функцияси орқали излаш самарадорлигини оширмоқчи бўлади. Соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, Google сизнинг сўровингизни олдиндан топишга уриниб, сўралаётган жумланинг давомини таклиф қилиши кўзда тутилган эди. Ишдан бўш вақтида мазкур ғоя устида меҳнат қилиб, Кевин натижада функциянинг прототипини яратади ва янги ғояларни баҳам кўришишни истаган ҳамкасбларига уни жўнатади. Прототип бир нечта муҳандисларнинг эътиборини тортади ва улар Кевиннинг лойиҳасига қўшилишади. Шундай қилиб, битта ишчининг миясида туғилган ғоя амалга ошади ва бир неча йил ичида жуда кенг миқёсда оммалашади. Айтиш мумкинки, ҳозирда инсонлар Google қидирувини бу функциясиз тасаввур ҳам этолмайдилар.

Google компаниясининг «20% вақт» дастури ҳам айнан мана шундай мақсад учун хизмат қилади. Дастурга кўра, Google муҳандислари иш вақтларининг 20 фоизини ўзлари истаган лойиҳа устида ўтказишлари мумкин. Айнан мана шу дастур туфайли Google Now, Google News, Google Maps хизматидаги транзит навигация ва бошқа янгиликлар пайдо бўлди.

Одатда, «20% вақт» дастурини нотўғри талқин қилишади. Бу ерда гап вақт ҳақида эмас, балки эркинлик борасида бўлиб, муҳандислар бу фурсатни янги технологиялар яратиш учун сарф этишлари мумкин. Дастур Стив Жобснинг «Сизни иерархия эмас, балки ғоялар бошқариши керак» деган тамойилини амалга татбиқ этади. Биз Google компаниясида шуни тушуниб етдикки, агар сиз ходимларга эркинлик берсангиз, улар вақтни беҳуда ўтказишмайди.

Эрик ШМИДТ ва Жонатан РОЗЕНБЕРГнинг «Google қандай ишлайди» китобидан

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!