2017 йилнинг энг яхши сотилаётган смартфонлари: жиҳат ва нарх

2017 йилнинг энг яхши сотилаётган смартфонлари: жиҳат ва нарх

Жаҳон смартфон бозорида айни пайтда рақобат қизғин давом этмоқда. Жумладан, сўнгги тақдим этилаётган ҳар бир гаджет муҳим хусусияти билан ажралиб турибди. Жумладан, бир неча кун аввал намойиш қилинган HTC U11, Huawei’нинг қўш камерали мобил телефонлари, LG’нинг ром ва ҳошиясиз экранли смартфонлари, Sony’нинг 4K дисплейли телефони, сўнгги — алвон рангли iPhone, Google имкониятлари жамланган Pixel ҳамда Samsung’нинг жозибадор S8 девайси ўзига хосдир. Қуйида айни пайтда смартфон бозорининг энг пешқадам “ақлли телефон”ларини эълон қиламиз.

  1. Apple iPhone 7 Plus Product Red

Apple 21 март куни iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонининг «RED Special Edition» номли қизил рангли махсус моделларини тақдим қилган эди. Унинг фақатгина 128 ГБ ва 256 ГБ доимий хотира талқинлари ишлаб чиқарилмоқда ва 749-996 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган.

Тошкент шаҳридаги “Малика” маиший техника савдо мажмуасида  128 гигайбайт доимий ички хотирага эга iPhone 7 $925, 256 ГБ хотирали iPhone 7 смартфони эса 1015 АҚШ долларидан савдога чиқарилган. Эпчил «дилер»лар айфоннинг юқори талқини бўлган iPhone 7 Plus’нинг 128 гигабайтли талқини учун 1125, 256 ГБ талқинли 7 Plus учун 1225 АҚШ доллари сўрашмоқда. 4.7 дюймли iPhone 7 Apple A10 процессори, 2 ГБ тезкор хотира (iPhone 7 Plus’да 3 ГБ), IP67 сертификатига эга, яъни корпуси сув ва чанг таъсирига чидамли.

2017 йил 23 май ҳолатида «Малика» савдо марказида iPhone 7 Plus 6,115,000 сўмдан бошлаб сотилмоқда.

Айфон харид қилиш истагида бўлсангиз: iPhone’ларнинг кредит бўйича нархлари (2017 йил 25 май)

Apple iPhone 7 Plus’нинг имкониятлари билан батафсил танишинг.

 

  1. Huawei P10 Plus

Huawei P10 Plus флагманининг экран диагонали 5,5 дюйм, сиғими — Quad HD. Смартфон экрани 2,5D туридаги қайрилма Corning Gorilla Glass 5 ҳимоя шишаси билан қопланган. Экран қуйисидаги бош тугмада бармоқ излари сканери мавжуд.

Бош камера модулларидан бири рангли, иккинчиси оқ-қора суратга олади. Улардан бири 12 бошқаси 20 мегапикселли.  Камера оптик барқарорлаштириш, 4 каррали гибрид автофокус, 2 каррали гибрид зум функцияларига эга.

Флагманнинг металл корпуси «гипер олмос» қопламасига эга. Ишлаб чиқарувчининг айтишича, бу қоплама бармоқ излари ва тирналишларга чидамли.

Яна бир муҳим жиҳати корпу чанг ва сувнинг таъсиридан ҳимояланган.

P10 Plus’даги 3750 мА соат ток сиғимига эга аккмулятор унга 2-2,5 кун ишлаши учун етади.

Huawei P10 Plus’нинг энг арзон талқини, яъни 4/64 ГБ версияси 699 евродан сотилмоқда.

 

 

  1. Samsung Galaxy S8

Galaxy S8’нинг 5,8 дюймли ромсиз ва тугмадан холи дизайндаги дисплейи Super AMOLED матрицасида ишлайди ва унинг пикселлар сиғими 1440х2960 белгига тенг, яъни 4K.

Samsung Galaxy S8 Qualcomm Snapdragon 835 ёки Exynos 8895 чипида ишлайди. Бу процессорлар 8 ядроли бўлиб, ишлаш тезлиги 10 нанометрли техник жараённи ташкил этади.

Galaxy S8 девайси 64 ГБ доимий хотира билан таъминланган. Оператив хотира сиғими эса 4 гигабайтни ташкил қилади.

Олд камера 8 мегапикселли, орқа камера — 12 МП. Dual Pixel технологияси ёруғлик паст жойда ва кичик объектларни сифатли суратга олишда ёрдам беради.

IP68 стандартига эга смартфон корпуси сув ҳамда чангни ичкарига ўтказмайди.

Galaxy S8’да Samsung ўзининг илк овозли ёрдамчиси бўлган Bixby’ни татбиқ қилди. Уни чақириш учун корпус ўнг биқинидаги махсус тугмачани босиш керак.

Samsung Galaxy S8 халқаро бозорга 970 АҚШ доллари баҳосида чиқарилиши кутилган эди. 2017 йилнинг май ҳолатида смартфон “Малика”да 5.7 миллион сўмдан сотилмоқда.

Samsung Galaxy S8 тўғрисида батафсил билиб олинг.

 

  1. Google Pixel XL

2016 йилнинг 4 октябрида Google компанияси Сан-Франциско  шаҳрида ўзининг илк смартфонлари — Pixel ва Pixel XL моделларини намойиш қилган эди.

Pixel XL модели 5,5 дюймли Quad HD сиғимли дисплей билан таъминланган. Унга 2016 йилнинг энг яхши — Qualcomm Snapdragon 821 процессори ўрнатилган. Девайсдаги тезкор хотира сиғими — 4 ГБ.

Pixel сериясидаги қурилмалар созланган Google Assistant тизимига эга илк смартфонлар ҳисобланади.

Pixel XL смартфонларидаги камера (12,3 МПли Sony IMX378 сенсори) DxOMark ресурсида 89 балл йиғиб, iPhone 7 сингари (iPhone 7’га эса 86 балл қўйилган) илғор қурилмаларни ортда қолдирган.

Pixel XL смартфонлари виртуал реалликка мўлжалланган Daydream платформасини қўллаб қувватлайди.

Pixel XL’нинг 32 ГБ талқини  $769, 128 ГБ талқини $869 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган.

 

  1. OnePlus 3T

Хитойнинг OnePlus компанияси 2016 йилнинг июнида тақдим қилган OnePlus 3 кўпчиликнинг эътиборини қозонгач, у ноябр ойида «OnePlus 3T» номи билан янада такомиллашган версиясида сотувга чиқарилди.

Унинг 5.5 дюймли, Full HD дисплейи Optic AMOLED матрицасида ишлайди, Gorilla Glass 4 ҳимоя шишаси билан қопланган.

Гаджетга 2016 йилнинг илғор Snapdragon 821 процессори ўрнатилган. Девайс 6 Гб оператив, 64/128 Гб доимий хотира билан таъминланган. 2017 йилнинг 1 июнь куни смартфоннинг биринчилардан бўлиб энг сўнгги – Android O тизимига эга бўлиши маълум қилинди.

OnePlus 3T’га 16 Мп бош (Sony IMX298 датчиги), 16 Мп олд (Samsung 3P8SP) камералар ўрнатилган.

Гаджет 3400 мА соат сиғимли, 30 минутда тўлиқ қувват оладиган аккумулятордан куч олади.

Шу кунларда бу смартфон ишлаб чиқарилмаяпти ва унга талаб эса юқори. OnePlus 3T Тошкент шаҳрида 450 АҚШ долларидан сотилмоқда.

OnePlus 3T смартфони тўғрисида батафсил билиб олинг

 

 

  1. LG G6

LG G6 5,7 дюймли, QHD+ (1440 x 2880 пикселли) сиғимли FullVision дисплейга, 120 градус бурчак остида сурат олувчи 13 мегапикселли 2 та объективдан иборат бош камерага, 2016 йилнинг илғор Qualcomm Snapdragon 821 процессори, 4 ГБ оператив ҳамда 32 ёки 64 ГБ доимий хотира, 2 ТБгача маълумот сиғимига эга хотира флешкасини ўқийдиган microSD бўлмачаси ва симсиз қувватланадиган 3300 мА соат аккумуляторга эга.

Смартфоннинг яна бир илғор жиҳати — у  Google Pixel «аққли телефони»дан сўнг Google Assistant тизимига эга жаҳондаги иккинчи смартфон бўлди.

Металл корпус чанг ва сув таъсирига бардошли.

LG G6 биринчи бўлиб Европа бозорига 749 евро баҳосида савдога чиқарилган эди.

 

  1. Sony Xperia XZ Premium

2017 йилнинг февралида ўтказилган MWC 2017 анжуманида тақдим этилган Sony Xperia XZ Premium 19 мегапикселли Motion Eye камера технологияси билан жаҳонда ягона. Мисол учун, бу технология идишдан тўкилган сувнинг томчиларини ҳам аниқ-тиниқ муҳрлай олади.

Гаджетнинг бошқа ўзига хос жиҳатлари: Qualcomm Snapdragon 835 кучли процессори, 4 гигабайтли тезкор 64 ГБ доимий хотира, сув ва чанг кирмайдиган алюминий корпус, 2,900 мА соат сиғимли аккумулятор, Android 7 Nougat операцион тизими, microSD—256 Гб.гача.

Бу бош сенсор профессионал камера каби секундига 960 та кадрни муҳрлашга қодир. f/2.0 стандартидаги оптик прибор ўрнатилган камерада гироскоп, фазани «ақлли» аниқлаш, лазерли автофокус, светодиодли фоточақноқ, сифатни текшириш каби функциялар мавжуд. Олд камера учун 13 мегапикселли кенг бурчакда сурат оладиган сенсор танланган.

Мобил алоқа воситаси бугун — 1 июндан бошлаб Европада 840 АҚШ долларидан бошлаб сотувга чиқади.

Унинг камерасида олинган суратларга баҳо беринг.

 

  1. HTC U11

16 май куни Тайваннинг HTC технологиялар компанияси ўзининг U11 флагман смартфонини жамоатчилик эътиборига ҳавола қилди.

Телефон аппарати сезгир ромлари, илғор стерео-овоз узатувчи динамиклари ҳамда шовқинни камайтирувчи тизими билан жаҳондаги бошқа флагманлардан ажралиб туради.

5,5 дюймли Quad HD (2560 x 1440 пикселли) дисплей, сиғими 3000 мА соат бўлган аккумулятор, сув ва чангни ичкарига ўтказмайдиган корпус билан таъминланган.

Платформа учун 8 ядроли Snapdragon 835 процессори, олд камера учун 16 мегапикселли камера модули, бош камерага 12 мегапикселли, оптик барқарорлаштириш функциясига эга сенсор танланган.

HTC U11 4 ГБ тезкор ҳамда 64 ГБ доимий, шунингдек 6 гигабайтли тезкор ва 128 ГБ.ли доимий хотирага эга модификацияларда ишлаб чиқарилади.

HTC U11 май ойидан муайян ҳудудларда $650 доллардан сотилмоқда.

Агар сиз кредит асосида смартфон сотиб олиш истагида бўлсангиз, Telegram’даги @ghost_stranger профили ёки +998-97-773-44-12 телефон рақами орқали бизнинг менежеримизга мурожаат этишингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!