2018 йилги Шнобел мукофоти лауреатлари эълон қилинди

  •   Saroy
  •  1332
  •  14.09.2018 15:31

2018 йилги Шнобел мукофоти лауреатлари эълон қилинди

Натижаси унчалик қадрланмайдиган, фойдаси шубҳа уйғотадиган илмий тадқиқотларга бериладиган ҳар йилги Шнобел мукофотининг 2018 йилги совриндорларини тақдирлаш маросими Гарварддаги Сандерс театрида катта тантана билан ўтказилди.

Мукофот билан қарийб 10 та жамоа тақдирланди. Ҳар бир номинация бўйича мукофот пули 10 триллион зимбабве долларини ташкил этди.

Британиядаги Брайтон Университетининг Жеймс Коул раҳбарлигидаги олимлар жамоаси “Овқатланиш” номинацияси бўйича  ғолиб деб топилди. Ушбу жамоа палеолит давридаги одамхўрлик бўйича тадқиқот олиб биришган. Олимларнинг тадқиқотлари натижасида шу нарса маълум бўлдики, ўша даврдаги одам гўшти Ҳозирда яшаётган одамларнинг гўштига қараганда тўйимли бўлмаган экан, қолаверса витаминларга ҳам бой эмас экан.

Уч нафар тадқиқотчи кимё соҳасида бериладиган мукофотга лойиқ кўрилди. Олимлар инсон тупуги устки кирни аъло даражада  тозалашини исботлашди. Швеция қишлоқ хўжалик фанлари академияси олимлари эса “Биология” соҳасидаги мукофотни илиб кетишди. Швециялик олимлар одамлар юзасида пашша сузиб юрган винонинг таъмини ҳеч бир қийинчиликларсиз аниқлай олишини исботладилар, бундай винолар аччиқ нимширин бўлар экан.

«Тиббий таълим» йўналишида мукофот ўтирган ҳолда колоноскопия ўтказиш бўйича мақола ёзган япониялик тадқиқотчи Акира Хориучига тегди. «Репродуктив тиббиёт» номинацияси ғолиблари уйқу пайтида психогенли импотенциядан азият чекаётган одам органик импотенциядан азият чекаётган одамга қараганда яхшироқ эрекцияга эга бўлишини аниқлашган.

Мичиган Университети олимлари  “Тиббиёт” соҳасида биринчиликни қўлга киритди. Улар буйракдаги тошни Америка горкиларида учиш йўли билан тушириш мумкинлигини ўрганган.   Маълум бўлишича, бу 70 фоиз ҳолатларда ёрдам берар экан, деб ёзади РЕН ТВ.

Антропология соҳасида мукофот бу гал ҳам  швециялик олимларга тегди. Улар тадқиқот олиб борган иш шуки, инсонлар шимпанзенинг юришини ўхшатишга кўп уринадими ёки шимпанзе одамларнинг юришини ўхшатишга кўп ҳаракат қиладими, деган саволга жавоб топиш бўлди. Тадқиқот натижа шу бўлдики, инсонлар шимпанзенинг юришини ўхшатишга кўп уринишар экан.

Канадалик олимлар иқтисодиёт соҳасида бош совринни қўлга киритишди. Уларнинг ҳимоя қилган мавзуси ишчиларнинг бошлик кўринишидаги қўғирчоқ устидан ҳақорат қилиб кулииши ҳақида блган.  Маълум бўлишича, бошлиғининг устидан кулиш ишчиларда юқори даражада қониқиш ҳосил қилиб, адолатни қарор топтириш ҳиссини мустаҳкамлар экан.

«Тинчлик учун» деган номинация ҳам бор. Бу борада биринчилик йўл ҳаракати иштирокчиларининг ўзаро сўкинишларини ўрганган олимлар гуруҳига берилди. Маълум бўлишича, рулда ўзини ғазабкор тутиш инсоннинг шахсий ўзига хослиги, шунингдек стресс даражаси ва чарчоғига боғлиқ бўлар экан. Тадқиқот Испания йўлларида олиб борилган, деб ёзади «Газета.ру».

Теи Блэклер раҳбарлигидаги олимлар жамоаси эса нега эркаклар йўриқномани аёлларга қараганда кўп ўрганишади, ёшлар эса йўриқномадан умуман фойдаланмайди  деган саволга жавоб топдилар. Бу уларга “Адабиёт” номинацияси бўйича мукофотга лойиқ кўрилишига сабаб бўлди.

Шнобел мукофоти  28 маротаба ўтказилди. У фанда энг ғаройиб натижаларга эришган кишиларга берилади. Натижа аввал бошда одамнинг кулгусини қистайди, кейин ўйга толдиради. 2017 йилда энг ёқимли тадқиқот француз олими томонидан олиб борилганлиги маълум бўлганди. У мушуклар аслида суюқлик эканини исботлаган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!