2019 йилнинг энг сара саккизта смартфони (IGN версияси)

  •   DiMaX
  •  3166
  •  16.12.2019 12:57

2019 йилнинг энг сара саккизта смартфони (IGN версияси)

Компьютер ўйинлари, сериаллар ва кинофильмлар йўналишидаги йирик ахборот ва янгиликлар ресурси – IGN нашри йил якунларини чиқарди. Таҳририят мутахассислари охирги 12 ойда тақдим этилган энг яхши смартфонларни эълон қилишди.

ЎҚИНГ: Иккита нарх тоифасидаги энг кучли смартфонлар (AnTuTu рейтинги, 2019 йил ноябрь)

Нашрнинг экспертлари йилнинг энг зўр смартфони, дея Apple’нинг бу йилги энг арзон айфонини эътироф этишган. Қизиғи шундаки, IGN рейтингида хитойлик энг сермаҳсул иккита смартфонсози – Huawei ҳамда Xiaomi компанияларининг бирорта ҳам смартфони йўқ!

Мана, IGN жорий йилнинг энг зўр телефонларини қуйидагича тавсифлаган:

  1. iPhone 11 – энг зўр смартфон
  2. Google Pixel 3a – энг яхши ҳамёнбоп смартфон
  3. iPhone 11 Pro – энг яхши айфон
  4. OnePlus 7T – энг яхши Android-смартфон
  5. Asus ROG Phone II – энг зўр ўйинбоп смартфон
  6. Google Pixel 4 XL – энг зўр камерофон
  7. Sony Xperia 1 – стриминг учун энг яхши смартфон
  8. Samsung Galaxy Note 10 Plus – энг яхши фаблет

Айтиш керакки, юқоридаги рейтинг IGN нашрининг версиясидир; бошқа компаниялар ҳам бирин-кетин бу борада ўз нуқтаи назарларини эълон қилишмоқда. Масалан, The Verge нашри яқинда тақдим этган ўн йилликнинг энг муҳим юзта гаджети рейтингида салкам ўн йиллик смартфон етакчи бўлган!

ЎҚИНГ: Android-қурилмалар эгаларига хушхабар бор!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!