2020 йилда Ўзбекистонга қаерлардан ва қанча телефон олиб келинган?

  •   DiMaX
  •  2787
  •  16.09.2020 16:51

2020 йилда Ўзбекистонга қаерлардан ва қанча телефон олиб келинган?

Ўзбекистонга 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, қиймати 23,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 360,4 минг дона мобил телефонлар импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (37-ҳафта)

Маълум қилинишича, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан бу йил мобил телефон импортига 19,6 миллион АҚШ доллари кўп сарфланган.

Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистон 18 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой ($14,9), Вьетнам ($3,7), Ҳиндистон ($2,8) ва Бирлашган Араб Амирликлари ($1,1 млн) мавжуд.

Маълумот учун, мамлакатда 2019 йилда 235 минг дона қиймати 31,7 миллиард сўмлик уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларини 20 сентябргача чегирма билан олиш мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!