2020 йилги iPad Pro’лар нақ 200 долларгача арзонлашиб сотувга чиқди: уларнинг айби нимада?

  •   DiMaX
  •  728
  •  10.08.2021 13:31

2020 йилги iPad Pro’лар нақ 200 долларгача арзонлашиб сотувга чиқди: уларнинг айби нимада?

Apple маҳаллий бозорда бултурги энг зўр планшети – iPad Pro моделларини 200 долларгача арзонлаштирилган версияларини сота бошлади. Хўш, уларнинг буткул янги гаджетлардан фарқи – қайта тикланган эканлигидир.

ЎҚИНГ: iOS 15 прошивкасидан қуруқ қоладиган iPhone ва iPad’лар рўйхати

Хабарингиз борки, купертинолик корпорация ўз гаджетларининг бирор нуқсон билан сотувдан қайтиб келганларини махсус текширувдан ўтказиб, дефектли жойини ҳамда корпуси ва аккумуляторини алмаштириб, бошқатдан савдога қўяди. Шу тарзда қайта тикланган (refurbished) девайслар одатда шунақа арзонроқ нархда, лекин барибир тегишли муддатли кафолати билан расман сотувга чиқарилади. Умуман олганда, улар расман яп-янгисига максимал даражада яқин қурилмалар ҳисобланади.

Ўтган йилги iPad Pro моделларининг арзонлаштирилган версиялари ҳам шунақа: экрани диагоналига 11 дюймлик планшет 609 доллардан, 12,9 долларлиги эса 749 доллардан сотилмоқда. MacRumors нашрининг ёзишича, бу – тегишлича 90 ва 200 долларлик тежамкорликдир.

Таъкидлаш керакки, 2020 йилги iPad Pro’лар – мазкур линейканинг A-сериядаги Apple процессорларига эга сўнгги вакилларидир. iPad Pro (2021) моделларидан бошлаб компания ўз планшетларида Apple M1 чипсетини қўллай бошлаган.

АҚШлик техногигант 2020 йилги икки хил Apple Watch‘нинг ҳам қайта тикланган версияларини 100 долларгача арзонлашиб сотувга чиқарган эди. Компаниянинг шунақа арзонлаштирилган – «худди янгидек» смартфонлари ҳам оммабоп.

Кўпчиликни қизиқтирган масала: хўш, ўзи қайта тикланган iPhone’лар ишончлими?Terabayt.uz’да айни шу мавзуда бир қатор хабар ва мақолалар чиқарганмиз. Жумладан, айни шу масалага Apple собиқ ходими аниқлик киритгани, қайта тикланган айфоннинг оригиналидан фарқлари, ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаш усули ҳақида билиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone’лар қабристони: эски смартфонларни нима қилишади (+видео)?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!