2021 йилги Android'лар қайси ядроларда ишлайди?

2021 йилги Android'лар қайси ядроларда ишлайди?

Кеча ARM компанияси флагман смартфонлар учун чиплар ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан яқин келажакдан бошлаб ишлатилувчи янги CPU ҳақида батафсил маълумот берди.

Унга кўра, ҳозирги процессорларнинг анчайин такомиллашган варианти бўлган Cortex-А78 ва Cortex-Х1 CPU'лари ишлаб чиқарила бошлайди.

Аввал Cortex-А78 ҳақида маълумот берсак. Бу ядро ARM'нинг ҳозирда мавжуд энг тезкор ядроси — Cortex-А77'нинг давомчиси бўлади. Cortex-А78 бир хил қувват сарфлаган ҳолда Cortex-А77'га қараганда 20% самаралироқ бўлади.

Cortex А78, шунингдек, А77'га нисбатан ҳажм жиҳатидан 15% кичикроқ ҳамдир.

Cortex-Х1'га тўхталсак эса айтиш мумкинки, бу ядро ARM'нинг янги CPU ядролари линейкасини бошлаб берди. Ушбу ядро дизайни ARM'нинг CXC дастури маҳсулидир. Дастур доирасида компания ҳамкорлар билан биргаликда махсус ядролар ишлаб чиқаришни бошлаган.

Cortex Х-1'нинг максимал ишлаш даражаси Cortex-А77'никидан 30% юқорироқ, янги Cortex-А78'нинг бутун қиймат калькуляцияларидан эса 23% тезроқдир. Бунга қўшимча, ушбу ядронинг машинавий ўрганиш қобилиятлари икки баробар кўпроқдир.

Х1 А78'га нисбатан ҳажман катта бўлгани ва кўпроқ энергия сарфлагани боисгина ядро бундай натижаларга эриша олади. Битта смартфон CPU'сида фақатгина битта Cortex-Х1 ядроси бўлади. 4 ядроли CPU'нинг конфигурацияси қуйидагича бўлиши эҳтимоли жуда юқори: битта Cортех-Х1 ва учта Cortex-А78 ядролари.

График процессори борасида эса ARM Mali-G78 ва G68 GPU'ларини тақдим қилди. Мали-G78 GPU'си Mali-G77даги каби Valhall архитектурасига асосланган, аммо баъзи ўринларда G77'дан кўра 25% гача тезроқ ишлайди ва 24 тагача ядро дизайнини қўллаб-қувватлайди. Бу эса ўйинлар ўйнашдаги тезликда 17% лик реал ўсиш демакдир. Mali-G68 эса Mali-G78'нинг барча хусусиятларига эга, аммо унга нисбатан камроқ ядро дизайнларини қўллаб-қувватлайди; G78'дан кичикроқ, аммо самаралироқ.

ЎҚИНГ: Redmi K30i 5G намойиш қилинди – Snapdragon чипли энг арзон 5G-смартфон!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!