2021 йилнинг энг яхши Xiaomi смартфонлари билан танишамиз

2021 йилнинг энг яхши Xiaomi смартфонлари билан танишамиз

Xiaomi бошқа компаниялардан фарқли ўлароқ арзон нархга ҳам яхши техник жиҳатларга эга бўлган смартфонларни тақдим этади. Бугунги кунга келиб компания нафақат Хитойда, балки Ҳиндистон ҳамда Европада ҳам ўз бозор улушини ошириб бормоқда. Хўш, бугун биз айни вақтда сотиб олиш мумкин бўлган энг яхши Xiaomi смартфонлари билан танишамиз.

ЎҚИНГ: Турли нарх тоифаларидаги энг зўр Android смартфонлар бешта рейтингда

Эслатиб ўтамиз, энг яхши смартфонлар рўйхатида Redmi ва Poco смартфонлари ҳам бор. Чунки улар айнан Xiaomi'га қарашли брендлар ҳисобланади. Шунингдек, рўйхат турли тоифадаги смартфонлардан тузиб чиқилган, яъни улар орасида супер флагман, флагман, ўрта тоифа ҳамда бюджет синфига кирувчи смартфонлар бор.

Xiaomi телефонларининг афзаллик ва камчилик томонлари:

Xiaomi смартфонларини сотиб олиш учун бир неча яхши сабаблар бор. Биринчидан, компания смартфонларни турли хил бренд номлари остида сотади. Ушбу брендлар эса турли хил харидорлар учун мўлжалланган. Мисол учун, Xiaomi асосан флагман даражадаги смартфонларни, Redmi эса бюджет ва ўрта тоифага мансуб бўлган смартфонларни тақдим этади. Ўйин ўйнашни ёқтирадиганлар учун эса Black Shark сериясидаги қурилмалар мос келади. Poco эса ноодатий дизайни билан асосан ёшларни ўзига жалб қила олади.

Шунингдек, Xiaomi турли хил нарх тоифадаги қурилмаларни тақдим этади. Бошқача қилиб айтганда, харидорлар 100 доллардан 1000 долларгача бўлган нархдаги смартфонларни сотиб олишлари мумкин.

Бироқ, компаниянинг камчиликлари ҳам йўқ эмас. MIUI график қобиғи Android операцион тизимининг кўриниши жуда ўзгартириб юборганлиги учун, ушбу гарфик қобиғ кўпчилликка маъқул келавермайди. Бундан ташқари, Xiaomi турли худудларга турли хил номлар остида смартфонлар етказиб беради. Бу эса, ўз навбатида, смартфон номлари борасида чалкашликларни келтириб чиқаради.

Агар янги смартфон сотиб олмоқчи бўлсангиз, Xiaomi гаджетлари ҳақида бир ўйлаб кўришни тавсия этамиз.

Ҳозирда сотиб олиш мумкин бўлган энг яхши Xiaomi смартфонлари:

1. Xiaomi Mi 11 cерияси

Mi 11 қурилмаси Snapdragon 888 чипи билан жиҳозланган илк смартфон бўлган. Смартфон 120Hz частотада ишловчи QHD+ AMOLED дисплейига эга.

Аккумулятор сиғими 4,600 мАс бўлиб, уни 55 ваттда қувватлаш мумкин. Смартфон тўлиқ қувватланиш учун 45 дақиқа вақт сарфлайди. Шунингдек, қурилма 50 ватт симсиз қувватланиш технологияси ҳамда ўзидан қувват бериш имкониятига эга.

Смартфон учта юқори даражадаги камера, Harman Kardon стерео динамиклари ҳамда инфрақизил порти билан жиҳозланганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Xiaomi кейинчалик Mi 11 сериясига Mi 11 Pro ва Mi 11 Ultra супер флагманларини қўшди. Стандард флагмандан фарқли ўлароқ улар янада яхшироқ техник жиҳатларни таклиф қилади. Мисол учун, Mi 11 Ultra катта ҳажмдаги камера модулига эга ҳамда у корпусдан анчагина бўртиб чиқиб туради. Модулдан 50МП асосий камера, 48МП телефото камера ҳамда 48МП ультракенг камера ўрин олган.

Mi 11 Pro ва Mi 11 Ultra қурилмалари 6.81 дюймли дисплей, Snapdragon 888 чипи, 67 ватт қувватлаш технологияси, 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга.

Xiaomi Mi 11'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.81 дюймли QHD+ AMOLED дисплей, 120Hz экран янгиланиш частотаси.

Чипсет: Snapdragon 888.

Хотира: 8/12ГБ тезкор хотира, 128/256ГБ доимий хотира.

Камера: 108МП асосий камера, 13МП ультракенг камера, 5МП макро камера.

Селфи камера: 20МП.

Аккумулятор: 4,600 мАс, 55 ватт қувватлаш технологияси.

Операцион тизим: Android 11, MIUI 12.5.

Xiaomi Mi 11 Pro'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.81 дюймли, QHD+ AMOLED, 120Hz экран янгиланиш частотаси.

Чипсет: Snapdragon 888.

Хотира: 8/12ГБ тезкор хотира, 128/256ГБ доимий хотира.

Камера: 50МП асосий камера, 13МП ультракенг камера, 8МП телефото камера.

Селфи камера: 20МП.

Аккумулятор: 5,000 мАс, 67 ватт қувватлаш технологияси.

Операцион тизим: Android 11, MIUI 12.5.

Xiaomi Mi 11 Ультра'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.81 дюймли, QHD+ AMOLED, 120Hz экран янгиланиш частотаси.

Чипсет: Snapdragon 888.

Хотира: 8/12ГБ тезкор хотира, 256/512ГБ доимий хотира.

Камера: 50МП асосий камера, 48МП ультракенг камера, 48МП телефото камера.

Селфи камера: 20МП.

Аккумулятор: 5,000 мАс, 67 ватт қувватлаш технологияси.

Операцион тизим: Android 11, MIUI 12.5.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (1-қисм)

Xiaomi 11T ва 11T Pro

Xiaomi 11T серияси иккита смартфондан иборат. Xiaomi 11T ҳамда 11Т Pro ўтган йилги Mi 10T сериясининг давомчилари ҳисобланади. Xiaomi бу йилги моделлардан Mi номини олиб ташлади.

Xiaomi 11T'га учта: асосий, ультракенг ҳамда телемакро камералари ўрнатилган. Смартфон, шунингдек, 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган.

Қурилманинг дисплей ҳажми 6.67 дюймни ташкил қилади. Xiaomi 11T ва 11T Pro смартфонларининг кўплаб техник жиҳатлари бир хил. Биргина фарқ уларнинг қувват олиш тезлиги ва уларга ўрнатилган чипларда. Оддий модель Dimensity 1200 чипи, Pro модель эса Snapdragon 888 чипи билан жиҳозланган. Шунингдек, Xiaomi 11Т қурилмаси 67 ватт, Pro модель эса 120 ваттда қувват олади.


Xiaomi 11T'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.67 дюймли FullHD+ AMOLED, 120Hz экран янгиланиш частотаси.

Чипсет: Dimensity 1200.

Хотира: 8ГБ тезкор хотира, 128/256ГБ доимий хотира.

Камера: 108МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 5МП телемакро камера.

Селфи камера: 16МП.

Аккумулятор: 5,000 мАс, 67 ватт қувватлаш технологияси.

Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 12.5.

Xiaomi 11T Pro'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.67 дюймли FullHD+ AMOLED, 120Hz экран янгиланиш частотаси.

Чипсет: Snapdragon 888.

Хотира: 8/12ГБ тезкор хотира, 128/256ГБ доимий хотира.

Камера: 108МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 5МП телемакро камера.

Селфи камера: 16МП.

Аккумулятор: 5,000 мАс, 120 ватт қувватлаш технологияси.

Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 12.5.

ЎҚИНГ: Xiaomi 11T Pro'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Poco F3 ва F3 GT смартфонлари

Poco смартфонлари одатда арзон нархда бўлса ҳам, ажойиб техник жиҳатларни тақдим этади. Мисол учун, Poco F3 флагман даражадаги Snapdragon 870 чипи ҳамда 120Hz частотада ишловчи AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. 400 доллар нархга бундай техник жиҳатларига эга бўлган смартфонни топиш қийин масала.

F3'нинг орқа панелида учта камера жойлашган. Шунингдек, смартфон 4,520 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, уни 33 ваттда қувватлаш мумкин. Қурилма экраности бармоқ изи сканери, инфрақизил порт ва 20МП селфи камерага эга.

Poco F3'дан сўнг унинг GT версияси тақдим этилди. Ушбу смартфон Ф3'дан фарқли ўлароқ юқори резолюциядаги асосий камера, каттароқ ҳажмдаги аккумулятор ва тезкорроқ қувватлаш технологиясига эга.

Poco F3 GT'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.67 дюймли FullHD+ AMOLED, 120Hz экран янгиланиш частотаси.

Чипсет: Dimensity 1200.

Хотира: 6/8ГБ тезкор хотира, 128/256ГБ доимий хотира.

Камера: 64МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера.

Селфи камера: 16МП.

Аккумулятор: 5,065 мАс, 33 ватт қувватлаш технологияси.

Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 12.5

Poco F3'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.67 дюймли FullHD+ AMOLED, 120Hz экран янгиланиш частотаси.

Чипсет: Snapdragon 870.

Хотира: 6/8ГБ тезкор хотира, 128/256ГБ доимий хотира.

Камера: 48МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 5МП макро камера.

Селфи камера: 20МП.

Аккумулятор: 4,520 мАс, 33 ватт қувватлаш технологияси.

Дастурий таъминот: Android 11, MIUI 12.5

Xiaomi Mi 10i

Xiaomi Mi 10i - ўрта тоифанинг премиум турига мансуб бўлган смартфон. У 108МП асосий камера ҳамда 120Hz частотада ишловчи LCD дисплейига эга. Шунингдек, смартфон Snapdragon 750G чип билан жиҳозланган ҳамда аккумулятор автономлик вақти билан мақтана олади.

Бу билан смартфонинг афзаллик томонлари тўхтаб қолмайди. Mi 10i стерео динамик, 3.5 мм аудио жек ҳамда IP53 стандартига эга.

Бироқ, қурилма фақатгина Ҳиндистон ҳудудла сотилади холос.

Xiaomi Mi 10i'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.67 дюймли FullHD+ IPS LCD, 120Hz экан янгиланиш частотаси.

Чипсет: Snapdragon 750G.

Хотира: 6/8ГБ тезкор хотира, 128ГБ доимий хотира.

Камера: 108МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера, 2МП сатҳ камера.

Селфи камера: 16МП.

Аккумулятор: 4,820 мАс, 33 ватт қувватлаш технологияси.

Дастурий таъминот: Android 11 MIUI 12.5

Redmi Note 10 ва 10 Pro

Redmi Note 10 серияси 5G тармоғига эга бўлган арзон нархдаги смартфонларни таклиф этади.

Pro моделнинг кўплаб техник жиҳатлари Xiaomi Mi 10i смартфониникига ўхшайди. Қурилма стерео динамик, 3.5 мм аудио жек 33 ватт қувватлаш технологиясига эга. Нархидан келиб чиқиб, смартфонни энг яхши Xiaomi смартфонларидан бири дейиш мумкин.

Note 10 смартфони эса бироз оддийроқ техник жиҳатларга эга. Бироқ нархга яраша яхши техник жиҳатларни таклиф қилади.

Redmi Note 10 Pro'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.67 дюймли FullHD+ AMOLED, 120Hz экан янгиланиш частотаси.

Чипсет: Snapdragon 732G.

Хотира: 6/8ГБ тезкор хотира, 64/128ГБ доимий хотира.

Камера: 108МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 5МП макро камера, 2МП сатҳ камера.

Селфи камера: 16МП.

Аккумулятор: 5,020 мАс, 33 ватт қувватлаш технологияси.

Дастурий таъминот: Android 11 MIUI 12.5

Redmi Note 10'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.43 дюймли FullHD+ Super AMOLED, 60Hz экан янгиланиш частотаси.

Чипсет: Snapdragon 678.

Хотира: 4/6ГБ тезкор хотира, 64/128ГБ доимий хотира.

Камера: 64МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера, 2МП сатҳ камера.

Селфи камера: 13МП.

Аккумулятор: 5,000 мАс, 33 ватт қувватлаш технологияси.

Дастурий таъминот: Android 11 MIUI 12.5

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Redmi Note 9T

Ушбу смартфон 6.53 дюймли LCD дисплей, Dimensity 800U чипи, 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Бундан ташқари, қурилма 3.5 мм аудио жек, ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери ҳамда стерео динамикка эга.

Гарчи юқори техник кўрсаткичларни тақдим этмаса ҳам, умумий олганда, қурилма яхши смартфонлардан бири. Смартфоннинг орқа панелида 48МП асосий камера ҳамда унга қўшимча яна иккита камера жойлашган. Селфи камеранинг резолюцияси 11МП ташкил қилади.

Редми 9Т техник жиҳатлар бўйича Redmi Note 9 5G смартфонини эслатиб юборади.

Редми 9Т'нинг техник жиҳатлари

Дисплей: 6.53 дюймли FullHD+ IPS LCD, 60Hz экан янгиланиш частотаси.

Чипсет: MediaTek Dimensity 800U.

Хотира: 4ГБ тезкор хотира, 64ГБ доимий хотира.

Камера: 48МП асосий камера, 2МП макро камера, 2МП сатҳ камера.

Селфи камера: 13МП.

Аккумулятор: 5,000 мАс, 18 ватт қувватлаш технологияси.

Дастурий таъминот: Android 10, MIUI 12.

Redmi 9 Power

Номидан ҳам кўриниб турибдики, ушбу смартфонни ишлаб чиқаришда асосан аккумуляторга аҳамият берилган. Смартфон нақ 6,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Дисплей ҳажми 6.53 дюйм, қурилма Snapdragon 662 чипида ишлайди.

Смартфонга шунингдек тўртта камера, инфрақизил порти ўрнатилган. Хотира ҳажмини microSD билан кенгайтириш мумкин.

Redmi 9 Power фақатгина Ҳиндистон бозори учун ишлаб чиқилган.

Redmi 9 Power'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.53 дюймли FullHD+ IPS LCD, 60Hz экан янгиланиш частотаси.

Чипсет: Snapdragon 662

Хотира: 4ГБ тезкор хотира, 64/128ГБ доимий хотира.

Камера: 48МП асосий камера, 8МП ультракенг камера, 2МП макро камера, 2МП сатҳ камера.

Селфи камера: 8МП.

Аккумулятор: 6,000 мАс, 18 ватт қувватлаш технологияси.

Дастурий таъминот: Android 10, MIUI 12.

Redmi 9A ва 9i Sport

Redmi 9A Sport ҳамда 9i Sport'нинг техник жиҳатлари бир-бирига ўхшаш. Иккила смартфонга ҳам бир хил турдаги дисплей, чип ҳамда бир хил ҳажмдаги аккумулятор ўрнатилган. Уларнинг хотира ҳажмлати эса фарқ қилади.

Redmi 9A Sport смартфони 2/3ГБ тезкор хотира ҳамда 32ГБ доимий хотира билан, 9i Sport эса 4ГБ тезкор хотира ҳамда 64/128ГБ доимий хотира билан жиҳозланган. Бу рўйхатдаги энг сўнгги ва энг арзон смартфонлар эди.

Redmi 9А Sport'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.53 дюймли HD+ IPS LCD, 60Hz экан янгиланиш частотаси.

Чипсет: MediaTek Helio G25

Хотира: 2/3ГБ тезкор хотира, 32ГБ доимий хотира.

Камера: 13МП.

Селфи камера: 5МП.

Аккумулятор: 5,000 мАс, 10 ватт қувватлаш технологияси.

Дастурий таъминот: Android 10, MIUI 12.

Redmi 9i Sport'нинг техник жиҳатлари:

Дисплей: 6.53 дюймли HD+ IPS LCD, 60Hz экан янгиланиш частотаси.

Чипсет: MediaTek Helio G25

Хотира: 4ГБ тезкор хотира, 64/128ГБ доимий хотира.

Камера: 13МП.

Селфи камера: 5МП.

Аккумулятор: 5,000 мАс, 10 ватт қувватлаш технологияси.

Дастурий таъминот: Android 10, MIUI 12.

Ушбу рўйхатдан ҳозирги вақтда сотиб олиш мумкин бўлган энг яхши Xiaomi смартфонлари ўрин олган. Янги смартфонлар тақдим этилса, албатта, уларни кейинги рўйхатларимиз киритамиз.

ЎҚИНГ: Айни вақтда сотиб олиш мумкин бўлган энг яхши Galaxy смартфонлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!