25 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларида глобал MIUI 12.5 бета-синови бошланди!

  •   DiMaX
  •  1646
  •  04.02.2021 08:54

25 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларида глобал MIUI 12.5 бета-синови бошланди!

Xiaomi компанияси MIUI 12.5 график қобиғининг глобал версиясини 8 февралда расман намойиш этади. Лекин у аллақачон Хитойдан ташқаридаги ўз смартфонлари учун ҳам унинг бета-тест дастурини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Ушбу 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонларига оммавий MIUI 12.5 бета-талқини чиқди

Гарчи тест дастури MIUI Global Stable ROM деб номланса-да, у барқарор – тайёр прошивканинг эмас, балки «стабил бета» (beta-stable) талқинидаги прошивканинг синовини англатади. Яъни, у кенг фойдаланувчилар оммасига тақдим этилмасдан, фақат бета-тестерларга тарқатилади.

Ушбу бета-синов дастури доирасида қуйидаги моделлар эгалари янги прошивкаларни тест қилиб кўришлари мумкин бўлади:

  1. Xiaomi Mi 10T
  2. Xiaomi 10T Pro
  3. Xiaomi Mi 9T
  4. Redmi K20
  5. Xiaomi Mi Note 10
  6. Xiaomi Mi 9 SE
  7. Redmi Note 9T
  8. Xiaomi Mi 10T Lite
  9. Xiaomi Mi 10i
  10. Redmi Note 9 Pro
  11. Redmi Note 9 Pro Max
  12. Poco M2 Pro
  13. Poco X3
  14. Redmi Note 9
  15. Redmi 9
  16. Redmi 9 Prime
  17. Poco M2
  18. Redmi 9C
  19. Poco C3
  20. Redmi 9C NFC
  21. Redmi 9A
  22. Redmi Note 8
  23. Redmi Note 8T
  24. Redmi 9T
  25. Poco M3

Мазкур моделлардаги қурилмалар эгаларидан бета-тестда қатнашиш учун аризалар 1 мартгача қабул қилинади. Унда иштирок этишни хоҳловчилар мазкур ҳавола орқали тегишли (инглиз тилидаги) саҳифага ўтиб, саволларга жавоб беришлари ва ариза беришлари мумкин.

Айтиш мумкинки, MIUI 12.5 график қобиғи асосидаги барқарор прошивкалар ҳам айнан юқоридаги рўйхатга кирган гаджетлар учун биринчи навбатда узатилади. Мазкур апдейт кейинроқ тарқатиладиган жами 80 хилдаги смартфон рўйхати билан ушбу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi битта флагмани ва битта арзон смартфонига Android 11 асосидаги MIUI 12 тарқатяпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.