250 дан ортиқ HUMO банкоматлари Visa карталарини қабул қила бошлади

  •   DiMaX
  •  627
  •  30.08.2019 09:10

250 дан ортиқ HUMO банкоматлари Visa карталарини қабул қила бошлади

Ўзбекистон аҳолиси, чет эллик меҳмонлар ва сайёҳларга Visa халқаро карталаридан миллий валютада маблағларни ечиш имконияти тақдим этилди. Тошкент, Бухоро, Хива, Самарқанд ва бошқа шаҳарларда ўрнатилган HUMO банкоматлари меҳмонларга 24/7 тартибда хизмат кўрсатади.

ЎҚИНГ: Хавфсизлик тасдиқланди: HUMO тўлов тизимига PCI DSS Маълумотлар хавфсизлиги стандарти сертификати берилди.

Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) Ўзбекистон банклари билан биргаликда Visa халқаро тўлов тизими томонидан ўрнатилган курс бўйича миллий валютада маблағларни ечиш имкониятини жорий қилди. Энди Visa халқаро карта эгалари учун энг яқин банкни қидириш зарур эмас: ўз меҳмонхоналарига ёки сайёҳлик объектларига яқин жойлашган HUMO ва Visa логотипларига эга банкоматни қидириб топишнинг ўзи кифоя.

«Шубҳасиз, мазкур ташаббус Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга кўмак қилади. HUMO Миллий тўлов тизими ва Visa глобал тўлов технологик компанияси мамлакат бўйлаб 250 дан ортиқ банкоматларда Visa карталарини қабул қилиш бўйича техник ишларни муваффақиятли якунладилар, бундай банкоматларнинг сони эса кундан кунга ортиб бормоқда», – дея таъкидлайди МБПМ директори Қурбонов Шуҳратбек.

Visa ва HUMO стратегик ҳамкорлиги пойдевори мазкур йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Visa компанияси Ўзбекистонда рақамли тўловлар инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини биргаликда амалга ошириш мақсадига қаратилган Ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандуми имзоланган пайтда ўрнатилган. Ушбу ташаббус томонларнинг мамлакатда электрон тўловларни қабул қилиш тармоғини кенгайтириш бўйича ишларидаги биринчи қадам ҳисобланади.

«Visa HUMO билан ҳамкорлик қилишдан жуда мамнун ва маҳаллий банкоматлар тармоғида Visa карталарини қабул қилишни бошлаш Ўзбекистонда нақдсиз тўловларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон аҳолисининг фаровонлигини ошириш ҳамда мамлакат меҳмонлари учун қулайлик яратиш йўлидаги шерикчилик муносабатларини ўрнатишдаги биринчи қадам ҳисобланади», – дейди Марказий Осиёдаги Visa Бош менежери Алия Чинибаева.

Банкоматдан миллий валютада нақд пул маблағларини бериш учун комиссион ҳақни банкнинг ўзи белгилайди. Туристик шаҳарларда миллий валютада пулларни ечиб олиш имкониятини берувчи HUMO банкоматлари йирик диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, бозорлар ва ҳ.к. атрофидаги 24/7 шохобчаларида жойлашган.

ЎҚИНГ: Тошкент метрополитенида йўл ҳақини контактсиз тўлаш тартиби тажриба тариқасида ишга туширилди

Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) тўғрисида:

МБПМ 19.09.2018 йилдаги ПҚ-3945-сонли «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган. МБПМни ташкил этишнинг асосий мақсади – тўловларни ўтказишнинг узлуксизлигини, инновацион маҳсулотларни силжитишни таъминлаш, банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва тўлов хизматлари бозорида рақобат муҳитини ривожлантиришдан иборат.

HUMO тўлов тизимининг вазифалари:

- тўлов инфратузилмасини яхшилаш;

- халқаро тизимлар билан интеграциялашув;

- ягона тўлов маконини яратиш;

- миллий тўлов свитч яратиш

Visa компанияси ҳақида:

Visa Inc. (NYSE: V) рақамли тўловлар соҳасида жаҳон етакчиси ҳисобланади. Унинг миссияси – истеъмолчилар, бизнес ва бутун иқтисодиётга режали ривожланиш имкониятини яратиш мақсадида энг инновацион, ишончли ва хавфсиз тўлов тармоғи воситасида дунёни бирлаштириш.

Компаниянинг энг янги VisaNet глобал технологик тармоғи бутун дунё бўйлаб ишончли ва хавфсиз тўловларни таъминлайди ҳамда секундига 65 000 дан ортиқ транзакцияларни қайта ишлай олади. Visa компанияси инновацияларга катта эътибор қаратади, бу эса «connectedcommerce» тезкор ўсиш катализатори ҳисобланиб, унинг шароитида деярли исталган уланган қурилма тўловларни амалга оширишга қодир бўлади, ва шу тарзда барча учун ва барча жойда нақдсиз келажакка ўтишни яқинлаштиради. Аналог технологияларидан рақамли технологияларга ўтиш жараёни қандай рўй бериб бориши давомида Visa тижорат шаклини ўзгартириб бориш учун ўз бренди, маҳсулотлари, мутахассислари, тармоғи ва кўламдан фойдаланади.

ЎҚИНГ: HUMO банкоматлари қандай тартибда ишламоқда?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!