5 000 мА/соатли Redmi 8A'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

5 000 мА/соатли Redmi 8A'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Май ойида тақдим қилинган Redmi 7A'нинг "ука"си Redmi 8A келаси келаси ҳафта, 25 сентябрь санасида Ҳиндистонда тақдим қилиниши расман маълум қилинди.

Компания, шунингдек, Redmi 8A'нинг аккумулятор сиғими 5 000 мА/соат бўлишини ҳам айтиб ўтди. Бу эса Redmi 7A'никидан 1 000 мА/соат кўпроқ.

Бундан ташқари, Xiaomi Ҳиндистон сайтида тақдимот учун алоҳида саҳифа ҳам очилиб, у ерда смартфоннинг тезкор қувватланиши, қўлда яхши "ўтириши" ва профессионал даражадагидек тасвирлар олувчи камералари реклама қилинган.

Саҳифада девайс тирқишли дисплейга эга бўлиши, қуйи томондаги ҳошияси қалинроқ, қокган уч томон ромлари эса ингичка бўлиши айтилган. Смартфоннинг орқа томондан расми ҳам жойланган бўлиб, бу расм TENAA очиқлаган тасвир билан бир хил.

TENAA сайтида эълон қилинган Redmi 8A тасвирлари

Компания Redmi 8A'нинг бошқа жиҳатларини ошкор қилмаган, лекин TENAA'да келтириб ўтилган маълумотлардан шуни биламизки, қурилма 6.2" HD+ дисплей, 2.0 GHz саккиз ядроли процессор ва 2ГБ/3ГБ/4ГБ тезкор хотирага эга бўлади.

TENAA яна шуни маълум қилганки, Redmi 8A Android Pie'да ишлаб, доимий хотира сиғими 16ГБ/32ГБ/64ГБ бўлади.

Тасвирлар учун Redmi 8A'га 12 мегапикселли орқа камера, 8 мегапикселли олд камера ўрнатилган.

Тақдимотга қадар яна беш кун бор. Xiaomi'дан ушбу смартфон ҳақида кўпроқ маълумот кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9 Pro аллақачон савдода, лекин у ҳафсалани пир қилди! (+илк «жонли» расм ва видеолари)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!