5G даврида Huawei глобал операторларнинг етакчи бўлишига кўмаклашмоқда

  •   DiMaX
  •  531
  •  01.07.2019 11:07

5G даврида Huawei глобал операторларнинг етакчи бўлишига кўмаклашмоқда

Huawei компанияси MWC 19 Shanghai халқаро кўргазмасида «Тўлиқ уланган интеллектуал дунёни барпо этиш» мавзуси билан қатнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: АҚШ ва Хитой ярашишяпти: бож жорий қилинмайди, Huawei афв этилади, аммо...

Ушбу тадбир доирасида ўтказилган кўргазмалар, форумлар ва саммитларда Huawei компанияси 5G тармоғидан фойдаланиш, уни оптималлаштириш ҳамда глобал операторлар ва ҳамкорлар билан мазкур хизматни тақдим этишга доир ўзининг энг илғор ечимлари ва бу борадаги амалий мисолларни ўртоқлашмоқда. Huawei ўз тақдимотларида кўплаб мавзулар, жумладан 5G тармоғи билан тўлиқ қоплаш, соддалаштирилган 5G сайтлар, 5G хизматларидан фойдаланиш, индустриядаги ютуқларни намойиш қилди.

Huawei бу орқали операторларни тезкор ва кенг қамровли тижорий 5G тармоғини йўлга қўйиш ва бизнес чегараларини кенгайтириш йўлида қўллаб-қувватлайди. Бу эса, ўз навбатида, барча соҳаларга 5G стандартини жорий этиш ва интеллектуал телекоммуникацияга эга бўлган келажакни қуришга ёрдам беради.

Бутун дунёда 5G, сунъий интеллект (AI) ва буюмлар интернети (IoT) орқали рақамлаштириш жараёни тезлашгани туфайли, инсоният тўлиқ уланган интеллектуал оламга қадам қўймоқда. Телекоммуникация индустрияси ҳам интеллектуал алоқанинг муҳим бўлаги сифатида янги тараққиёт даврини бошламоқда.

Ушбу ўзгаришларга урғу бериш мақсадида Huawei Hall N1 залида «5G is ON, Connecting an Intelligent Future» («5G айни дам, интеллектуал келажакни улаш») мавзусидаги стендларни ташкил қилди.

Мазкур стендларда глобал индустриянинг илғор вакиллари ва таъсирли етакчилари ўз ғоялари билан алмашмоқдалар, соҳага доир билимларни бўлишмоқдалар ва тўлиқ уланган интеллектуал дунёнинг инсониятга тақдим қиладиган имкониятлари ва бу борада мавжуд тўсиқларни муҳокама қилмоқдалар.

ЎҚИНГ: Huawei’ни Android’дан маҳрум этса, Google ўзи нималарни йўқотади?

Тайёр ҳолатдаги глобал 5G стандартлар, тармоқлар, истеъмолчиларга мўлжалланган қурилмалар ва иловалар билан бешинчи авлод технологиясини тижорий мақсадда татбиқ этиш жадаллашмоқда. Жанубий Корея, Швейцария ва Буюк Британия каби мамлакатларда ҳозирданоқ тижорий 5G тармоқдан фойдаланишмоқда. Huawei ўтган йиллар давомида 5G технологиясига 4 млрд доллар миқдорида сармоя киритиб, чипсетлардан бошлаб тармоқни йўлга қўйишга хизмат қиладиган маҳсулотларгача бўлган барча йўналишларда 5G имкониятларини кучайтириб келди. Huawei яхлит тижорий 5G ечимлар билан таъминлай оладиган дунёдаги ягона телекоммуникация компанияси ҳисобланади. Шу кунга қадар Huawei 50 дан ортиқ операторлар билан тижорий шартномалар имзолаб, 150 000 дан зиёд 5G база станцияларини мижозларга етказиб берди. Huawei операторларга соҳадаги илк қадамлар берадиган афзалликлардан фойдаланиш ва 5G тармоғи орқали абонентларга бағоятда сифатли телекоммуникация хизматларини тақдим этишда кўмаклашмоқда.

ЎҚИНГ: Инфографика: 3G, 4G ва 5G’ларнинг ўзаро фарқларини билиб оламиз!

2019 йилнинг 6 июнь санасида Хитойда 5G стандартига оид лицензиялар расман тақдим этилиб, мамлакатда ушбу тармоқ фаолияти йўлга қўйилди. Huawei компанияси кенг қамровли тижорий 5G тармоқларини йўлга қўйиш учун мамлакатдаги етакчи учта оператор билан 40 дан ортиқ шаҳарларда бирга ишлади, айни пайтда мазкур тармоқларнинг барчаси фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилган. Ҳар бир техник жабҳада, шу жумладан 5G база станциялари, транспорт тармоқлар, таянч тармоқлар ва истеъмолчиларга мўлжалланган 5G қурилмалар борасида яққол етакчилик туфайли Huawei хитойлик операторларга 5G билан илгарилашга ёрдам бермоқда.

Hall N1 залида жойлашган стендда Huawei глобал тижорий 5G тармоғига доир ўзининг сўнгги янгиликлари, узлуксиз алоқага эга 5G маҳсулотлари ва ечимларни тақдим қилмоқда, бундан ташқари, компания яратган технологиялар 5G қоплам, станция қурилиши, амалий жараёнлар ва хизматни ривожлантириш борасида операторларга қай даражада амалий кўмак бераётганини ҳам кўрсатмоқда. Шу билан бир қаторда, Huawei хитойлик операторлар билан ҳамкорликда ҳозирда турли соҳаларда қўлланилаётган 5G технологиялари билан меҳмонларни таништирмоқда, Жанубий Кореянинг LG U+ мобил оператори билан биргаликда Cloud VR ва Cloud AR иловаларини намойиш этмоқда. Улар меҳмонларга 5G жамият ва инсонлар ҳаётига олиб кирадиган ўзгаришларни кўрсатиш учун биргаликда ишламоқдалар.

ЎҚИНГ: «Ёмон ҳаво». 5G бизни 80-йилларга қайтариб ташлайди(ми?)

Жорий технологияларга асосланган ҳолда Huawei тармоқлар, хизматлар ва бизнес моделларни мунтазам равишда янгилаб боради. 5G каби ишлайдиган LTE, 10G PON гигабит шаҳар ва булут-тармоқ синергияси каби инновацион бизнес-ечимлар орқали Huawei янги бизнес моделларни кашф этиш ва телекоммуникация чегараларини кенгайтириш учун истеъмолчилар билан ишламоқда, шунингдек, операторларга ўз соҳалари бўйича тараққий этишларига янги имкониятлар яратмоқда.

MWC 19 Shanghai кўргазмаси доирасида Huawei Consumer BG йўналиши P30 каби смартфонлар, планшетлар ва ақлли соатларни ўз ичига олган бир қатор оммабоп маҳсулотларни ҳам меҳмонлар эътиборига ҳавола этмоқда. Яқинда Вухан шаҳрида эълон қилинган M6 туркумидаги планшетлар ҳам кўргазмада намойиш этилмоқда. Huawei илғор маҳсулотлар, хизматлар, технологиялар ва инновациялар орқали истеъмолчилар ва дунё билан мулоқот қилишда давом этади.

MWC Shanghai 2019 кўргазмаси Хитойнинг Шанхай шаҳрида жорий йилнинг 26-28 июнь кунлари ўтказилди. Huawei компаниясига тегишли кўргазма майдонлари Шанхайдаги халқаро янги экспо марказ биносидаги (SNIEC) Hall N1 секторидаги E10 ва E70 залларида ва Hall N5 секторидаги ICA01 бурчагида барпо этилган Инновацион шаҳар бўлимларида жойлашган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон-Хитой янги қўшма корхонаси: «Хавфсиз шаҳар» мажмуасида Huawei технологиялари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!