5G тармоғига эга бўлган энг арзон Galaxy смартфони чиқмоқда

5G тармоғига эга бўлган энг арзон Galaxy смартфони чиқмоқда

Samsung компанияси ўтган йили Helio P35 чипида ишловчи Galaxy А12 смартфонини тақдим этган эди. GalaxyClub'нинг маълумотига кўра, компания ушбу қурилманнинг янги авлоди Galaxy A13 5G смартфонини тақдим этмоқчи.

Смартфоннинг тўлиқ номидан, унинг 5G тармоғига эга бўлиши ойдинлашди. Манбада Galaxy A13 5G смартфонининг техник жиҳатлари ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Қурилманинг модель рақами SM-A13B бўлиб, нархи 200 евродан ошмайди. A13 қурилмаси 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи энг арзон Galaxy смартфони бўлади.

Смартфоннинг қачон тақдим этилиши ҳали аниқ эмас. Бироқ ўтган йилги Galaxy A12 ноябрь ойида сотувга чиққанлигини ҳисобга олсак, Galaxy A13 5G ҳам шу йилнинг ноябрь ойида тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21 FE қачон тақдим қилиниши айтилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.