Абонентларнинг энг долзарб юзта саволига оператор раҳбарияти жавоб берди

  •   DiMaX
  •  1379
  •  08.01.2021 16:53

Абонентларнинг энг долзарб юзта саволига оператор раҳбарияти жавоб берди

Mobiuz уяли алоқа оператори ўз абонентлари ва умуман Ўзбекистон аҳолиси билан ўзаро мулоқотни анча жонли олиб бормоқда. Шу ниятда компания 2020 йилнинг 21–25 декабрь кунлари «Yuzma-100» лойиҳасини йўлга қўйган эди.

ЎҚИНГ: Оператор соврин жамғармаси 1 540 000 000 сўмлик акция эълон қилди!

«Yuzma-100» лойиҳаси доирасида абонентлар ва аҳоли Mobiuz раҳбариятига ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилган. Лойиҳа давомида 600 дан зиёд турли хил саволлар келиб тушган. Бугун – 8 январь куни Mobiuz компанияси раҳбарияти шулар орасидан энг долзарб бўлган ва кўп учраган 100 та саволга жавоб берди.

Саволларга компания раҳбариятининг қуйидаги вакиллари жавоб беришган:

  1. Собир Арипов – Бош директор (1–9-саволлар);
  2. Лола Филатова – Бош директорнинг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари: (10–81-саволлар);
  3. Абдурахмон Адбурахманов – Бош директорнинг технологиялар ва АТ бўйича ўринбосари: (82–93-саволлар);
  4. Қодиржон Назаров – ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи (94–100-саволлар).

Компания раҳбариятига берилган саволлар ва уларнинг жавоблари билан ушбу ҳавола орқали Mobiuz расмий сайтида танишиб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ойига атиги 8000 сўмлик «Yengil» тариф режаси чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!