AirPods 3 нархи ва илк «жонли» расмлари: уни AirPods, AirPods 2 ҳамда AirPods Pro билан таққослаб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  3747
  •  13.03.2021 13:59

AirPods 3 нархи ва илк «жонли» расмлари: уни AirPods, AirPods 2 ҳамда AirPods Pro билан таққослаб кўрсатишди!

Инсайдерлар хабарларига кўра, Apple корпорацияси бу йилги баҳорий тақдимот маросимини 23 мартга белгилаган. Унда намойиш этиладиган гаджетлардан бири буткул симсиз AirPods 3 қулоқчини бўлишига шубҳа ҳам қолмаган.

ЎҚИНГ: Apple ва Netflix айнан Ўзбекистонни танлади. Нега Қозоғистонни эмас?

Интернетда кейинги кунларда ушбу аксессуарнинг олдин рендер, кейин эса «жонли» суратлари тарқалди.

Қуйида эса AirPods 3 моделини компаниянинг олдинги авлод қулоқчинлари – биринчи AirPods, AirPods 2 ҳамда AirPods Pro билан солиштириб кўрсатишган:

Кўриб турганингиздек, учинчи авлод Apple симсиз қулоқчини AirPods 2 моделидан кўра AirPods Pro’га кўпроқ ўхшаб кетади. Миш-мишларга кўра, AirPods 3 аллақачон оммавий ишлаб чиқарилмоқда, аммо AirPods Pro моделининг иккинчи авлоди чиқиш-чиқмаслиги номаълум.

ЎҚИНГ: AirPods Pro рақиби тақдим этилиб, ундан икки ярим баравар арзон сотила бошлади!

Навбатдаги суратларда эса Apple AirPods 3 ғилофига яқиндан назар солиш мумкин:

Инсайдерлар берган хабарларга кўра, AirPods 3 янги процессорга эга бўлиб, овозни янада сифатли узатади. Ҳаттоки унинг тахминий нархини ҳам айтишмоқда – 150 АҚШ доллари.

ЎҚИНГ: Божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишди!