АКТ вазирлиги раҳбарияти «TIBO-2021» форумида қатнашиш учун Минск шаҳрига йўл олди

  •   DiMaX
  •  228
  •  31.05.2021 11:48

АКТ вазирлиги раҳбарияти «TIBO-2021» форумида қатнашиш учун Минск шаҳрига йўл олди

Бугун, 31 май куни Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов бошчилигидаги АКТ вазирлиги маъсул ходимлари Минск шаҳрига жўнаб кетишди. Улар жорий йилнинг 1–4 июнь кунлари Беларусь Республикаси пойтахтида бўлиб ўтадиган «TIBO-2021» XXVII Халқаро ахборот-коммуникация технологиялари форумида иштирок этишади, дейилади вазирлик хабарида.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет нега қиммат? – АКТ вазирлиги изоҳ берди

Ушбу форумда халқаро миқёсдаги етакчи компаниялар, IT-университетлар раҳбарлари, IT-экспертлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

«TIBO-2021» форуми дастури 30 дан ортиқ асосий тадбирларни ўз ичига олади. III Евроосиё рақамли форуми, IV Беларусь АКТ саммити, «Рақамли иқтисодиёт» форуми, «5G дастурини мобил телекоммуникация тармоқларида жорий этиш ва ишлатиш тажрибаси» номли Халқаро электралоқа иттифоқининг минтақавий ўқув семинари шулар жумласидандир.

«TIBO-2021» тадбири давомида «TIBO-2021» Интернет мукофоти», «Belarus ICT Startup Award» мукофоти, шунингдек, мактаб ўқувчилари ўртасида ижодий дастурлаш бўйича V Халқаро Scratch-олимпиадасининг саралаш босқичи натижалари сарҳисоб қилинади.

Шунингдек, форум доирасида икки томонлама ҳамкорлик учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

ЎҚИНГ: Фаррош, қоровул, чой тарқатувчи... Ўзбекистонда кимлар IT-мутахассисдан ИККИ КАРРА КЎП маош олади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!