АКТ йўналишидаги истеъдодларимизга Huawei ноёб имконият тақдим этмоқда

  •   DiMaX
  •  604
  •  24.05.2019 09:05

АКТ йўналишидаги истеъдодларимизга Huawei ноёб имконият тақдим этмоқда

Huawei компанияси Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда ҳар йиллик «Seeds for the Future» лойиҳасининг иштирокчиларини тақдирлаш маросимини ўтказди. Ушбу лойиҳа доирасида ўзбекистонлик талабалар Хитойга ўқув амалиётига йўл олади, деб ёзади ЎзА.

ЎҚИНГ: ТАТУ «Академик инновациялар» фондидан грант ютиб олди

Беш йилдан буён Huawei Ўзбекистонда ушбу лойиҳани амалга ошириб келмоқда, ҳар йили ТАТУ талабалари Huawei компаниясининг бош қароргоҳида ўтказиладиган тренинглар қатнашмоқда.

ТАТУ билан ҳамкорликда Huawei «Seeds for the Future» лойиҳаси учун 2019 йилнинг 31 майидан 15 июнига қадар Хитойда амалиёт ўтайдиган 10 та яхши талабани аниқлади. Амалиёт давомида талабаларга Huawei компаниясининг инновацион технологиялари намойиш қилинади ва 5G тармоғини ўрганиш, IoT ечимлар, булутли технологиялар, big data (катта ҳажмдаги маълумотлар) бўйича амалий машғулотлар ўтказилади.

«Жорий йилда Ўзбекистондаги Huawei компанияси бешинчи «Seeds for the Future» лойиҳасини ишга туширди. Беш йил давомида Хитойда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олувчи икки ҳафталик ўқишга юбориш мақсадида 50 нафар талаба танлаб олинган. Жорий йилдаги дастур иштирокчилари Шэньчжэн шаҳрида телекоммуникация тармоқларининг ишини ва 5G, сунъий интеллект, Big Data, буюмлар интернети каби технологияларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганади, шу билан бирга, Пекинда талабалар учун Хитой тили ва мамлакат маданияти бўйича машғулотлар ташкил қилинади. «Ўтган беш йилга қараб, талабаларнинг амалиёти беҳуда кетмаган деб айта оламиз, ҳозирги кунда дастурнинг бир нечта иштирокчилари Huawei компаниясида муваффақиятли меҳнатини давом эттирмоқда, 2018 йилги «Seeds for the Future» талабалар гуруҳи эса бизнинг компаниямизда диплом олди амалиёти ўтаб бўлиди», - деб таъкидлади Даврон Азизов, Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг корпоратив коммуникациялар бўйича бошлиғи.

ЎҚИНГ: ТАТУ талабалари Мадридга йўлланмани кўлга киритишди!

«Seeds for the Future» – сайёрамиздаги 350 та етакчи ОТМларни ўз ичига олган глобал таълим дастури. Дастурга 2008 йилда асос солинган бўлиб, ўтган давр мобайнида жаҳоннинг 125 та давлати ва минтақаларидан 40 000 нафар инсон унда қатнашган, 4725 нафар иштирокчига эса Хитойда амалиёт ўтиш имконияти тақдим этилган. Тошкент ахборот технологиялари университети Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг узоқ йиллик ва ишончли ҳамкори ҳисобланади. Huawei компаниясининг аксарият муҳандислари ва мутахассислари мазкур университет битирувчиларидир. Мана бир неча йилдан бери, истеъдодли талабаларни рағбатлантириш мақсадида компания мазкур таълим даргоҳидаги ёш олимларини қўллаб-қувватлаб, университетга ҳомийлик ёрдамини ҳам кўрсатиб келмоқда.

«Яқинда Huawei компаниясининг тадқиқот марказига амалга оширган ташрифи давомида мамлакатимиз Президенти АКТ соҳасидаги кадрларни тайёрлашда ва мутахассислар малакасини оширишда Huawei компанияси билан ҳамкорлик қилиш лозимлигига урғу берган эди. Кўп йиллар давомида биз икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда бир қатор лойиҳаларни амалга татбиқ этмоқдамиз. Буларга бизнинг университетда HAINA академиясининг очилиши, «1000 АКТ истеъдод» ва «Seeds for the Future» лойиҳаларини мисол қилиш мумкин. Мамлакатимизда АКТ соҳасидаги кадрлар потенциалини ошириш мақсадида биз халқаро компаниялар, шу жумладан Huawei билан келгуси ҳамкорликка умид билдирамиз» , деди ТАТУ ректори Тўлқин Тешабоев.

«Seeds for the Future» лойиҳаси томонидан бўлажак АКТ ва ИТ мутахассисларни янада кенгроқ қамраб олиш мақсадида Huawei келгуси йилда бир нечта университетларда амалиёт дастурини йўлга қўйиш ниятида.

ЎҚИНГ: ТАТУ талабалари компьютер ва андроидлар учун иловалар яратишди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!