Алишер Усмонов компанияси Ўзбекистондаги йирик уяли алоқа операторини сотиб оляпти!

  •   DiMaX
  •  5939
  •  17.09.2019 14:27

Алишер Усмонов компанияси Ўзбекистондаги йирик уяли алоқа операторини сотиб оляпти!

Россиядаги телекоммуникациялар соҳаси гиганти – «МегаФон» компанияси Ucell уяли алоқа операторини харид қилиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Repost нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: ХУШХАБАР: Ucell аллақачон Ўзбекистонда 5G тармоғини синовдан ўтказди! (+«жонли» видео)

Шартнома қиймати ва шартлари ҳақида батафсил маълумот йўқ, аммо хабардор манбаларнинг сўзларига кўра, компания аллақачон янгидан ташкил этишга ҳамда янги компанияни бошқатдан техник жиҳозлашга ҳозирлик кўраётир. Янги компания Ucell номидан ҳам кечиб, «МегаФон» бренди остида хизмат кўрсатиши тахмин қилинмоқда.

Ucell матбуот котиби Бахтиёр Насимов эса, Repost билан суҳбатда, «бундай маълумотга эга эмаслиги»ни таъкидлаган.

Айтиш керакки, 2018 йилнинг декабрь ойида Ucell компанияси акцияларнинг 94 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси сотиб олган эди. Айни пайтда ушбу уяли алоқа операторининг Ўзбекистон бўйича 7,1 миллиондан ошиқ абоненти мавжуд. Компаниянинг штатида 1250 нафар ходим фаолият олиб боради. Ucell компаниясининг 2G алоқа тармоғи Ўзбекистон ҳудудининг 97 фоиз қисмини, 3G тармоғи эса 60 фоиз ҳудудни қамраб олган.

Россиянинг «МегаФон» телекоммуникацион компанияси эса 1993 йили, «Северо-Западный GSM» номи билан ташкид этилган. 2002 йилги ребрендинг жараёнида компания номи «МегаФон»га ўзгартирилган. 2014 йил декабрида унинг назорат пакетларини USM Holdings сотиб олган. Мазкур ташкилот эса асли ўзбекистонлик бўлган россиялик бизнесмен Алишер Усмоновга қарашли.

ЎҚИНГ: Соврин жамғармаси 600 миллион сўмлик «Ucell mobile challenge 2019» танловига марҳамат!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!