Amazon ва Ford “гапирадиган” автомобиль тайёрламоқчи

Amazon ва Ford “гапирадиган” автомобиль тайёрламоқчи

Французлар ишлаган “Такси” кинокомедиясининг ўзбекча “гоблин” усулидаги таржимасида автомобиль овозли буйруққа кўра ҳаракатланади. АҚШ компаниялари ушбу фильмдан илҳомланган кўринади. Фақат улар тайёрлаган автомобиль эшитибгина қолмай, гапиради ҳам.

Amazon ва Ford компаниялари биргаликда жаҳонда биринчи бўлиб “гапирувчи” автомобиль яратмоқчи. Машинага “Amazon Echo“ овозли интерфейс тизими ўрнатилиши тахмин қилиняпти. Экспертлар янги технологик автомобиль уй билан боғланиш ва айрим оддий буйруқларни бажартиришда қўл келади, деб ҳисоблайди.

Яқиндагина смартфон ёрдамида уй билан боғланиш имкони яратилган эди. Энди “Amazon Echo” овозли интерфейс тизими ёрдамида машинани янада итоаткор қилиш режалаштириляпти.

Бу тизим биринчи бўлиб машҳур Ford Focus автомобили ва С-Max минивэнида синаб кўрилади. Келгуси йилнинг охирига қадар амалиётга жорий этилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!