Америкада учар мотоцикл намойиш қилинди

Америкада учар мотоцикл намойиш қилинди

Асли япониялик, Американинг Делавер штатида жойлашган Aerwins компанияси ўзининг XTURISMO номли учар мотоцикл, ёхуд ҳовербайкини ҳар йили Детроит шаҳрида ўтказиладиган автокўргазмада намойиш қилди.

Таъкидлаш жоизки, XTURISMO илк марта ўтган йилнинг кузида Японияда тақдим қилинган эди. Бу сафар эса у Америка аудиторияси учун кўрсатилган.

Маълум бўлишича, ушбу электро-мотоцикл-дрон 40 минут атрофида максимал 100 км/с гача тезликда уча олади. Компания бундай ҳовербайклардан 200 та ишлаб чиқаради. Уларнинг ҳар бирининг нархи эса 777,000 доллар туради. Албатта, бу "бироз" қиммат бўлиши мумкин, лекин ҳавотирга ўрин йўқ. Aerwins учун бу ҳали ҳам консепт маҳсулот бўлиб, компания 2025 йилгача унинг кичикроқ версиясини 50,000 долларгача туширилган нархда ишлаб чиқаришни режалаштирган.

ЎҚИНГ: Йилнинг энг инновацион компаниялари (2022)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!