Android 11 тақдимоти кечиктирилганди, аммо Google тасодифан Pixel смартфонларига янги операцион тизимни жўнатиб қўйди

Android 11 тақдимоти кечиктирилганди, аммо Google тасодифан Pixel смартфонларига янги операцион тизимни жўнатиб қўйди

Google компанияси кечиктирилган Google I/O конференцияни 3 июнда ўтказишни режалаштирган эди. Компания, шунингдек, Android 11 Beta ОТни 1 июнь куни тақдим қилиши кутилаётганди.

Ваҳоланки, АҚШдаги вазиятнинг ўнгланмаётгани боис ҳар икки маросим бекор қилинди. Шунга қарамай, Android 11 Beta тизими тасодифан баъзи Pixel смартфонларига жўнатиб юборилди.

Бу ҳақда @MishaalRahman номли фойдаланувчи хабар бермоқда. Аммо ушбу фойдаланувчи Android 11'нинг синовчи-дастурчиларга мўлжалланган бетасида рўйхатдан ўтган-ўтмагани ёки ОТнинг расмий талқинидан фойдаланаётган-фойдаланмаётгани номаълум.

ЎҚИНГ: Ҳали Android 11 чиқмай туриб, Android 12’гача янгиланувчи илк смартфон эълон қилинди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!