Android энди ўзбекистонликларни ҳам зилзила ҳақида огоҳлантиради

  •   DiMaX
  •  950
  •  19.06.2021 15:56

Android энди ўзбекистонликларни ҳам зилзила ҳақида огоҳлантиради

Google Ўзбекистонда бир дақиқада зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни тақдим этди. Бу тўғрида UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: MIUI 11’даги янги функция Xiaomi смартфонлари эгаларининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин!

Илгари ушбу функциядан Янги Зеландия ва Грецияда фойдаланиш мумкин эди, аммо ҳозирда компания юқори сейсмик фаолликка эга мамлакатлар рўйхати кенгайтирилди. Улар қаторига Ўзбекистон, Филиппин, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ва Туркия ҳам кирди.

Тизим зилзилани оддий зарбадан осонгина ажрата олади. Шунингдек, бир нечта смартфонлардан маълумотларни тўплаш орқали тизим зилзила эпицентри ва зилзила кучини аниқлай олади.

Компаниянинг сўзларига кўра, Android-қурилмаларга ушбу ёздаёқ мазкур функция тарқатилади. Уни ёқиш учун «Созламалар» – «Жойлашув» – «Кенгайтирилган» – «Зилзиладан огоҳлантиришлар» бўлимига ўтиш лозим.

ЎҚИНГ: Ичкарида нима бор: Ер ядроси ҳақида

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.