Android’га содиқмисиз? Google сизни тақдирлайди!

  •   DiMaX
  •  2678
  •  06.09.2018 15:31

Android’га содиқмисиз? Google сизни тақдирлайди!

XDA-Developers портали муҳаррири Мишаль Раҳмон янги тақдим этилган Google Play кодини текшириб кўриб, унда қизиқ янгиликка дуч келган. Афтидан, «қидирув гиганти» Android’нинг содиқ фойдаланувчиларини мукофотлаш дастурини йўлга қўймоқчи.

ЎҚИНГ: Android-смартфон эгалари энди ҳаводан пул қилишлари мумкин, Сиз ҳам!

Маълумотларга кўра, фойдаланувчилар Google Play орқали амалга оширилган ҳар бир харид учун бонус баллари тўплаб боришади. Уларни бошқа иловаларнинг харидига сарфлашлари ёки Google Play Credit сервисидаги ўз ҳисобларига йиғиб боришлари мумкин.

Айни дамгача маълум бўлгани шуки, Play Market’да сарфланган ҳар 100 йен учун фойдаланувчи битта балл олади. АҚШдаги фойдаланувчилар учун битта баллни бир долларга тенглаштиришлари тахмин қилинмоқда.

Play Store’нинг сўнгги версиясида бонус мақомлар учун бир нечта нишонлар пайдо бўлмоқда. Улар жами бешта: бронза, кумуш, олтин, платина ва олмос.

Улардан ҳар бири фойдаланувчига қандай имтиёзлар тақдим этиши эса ҳозирча номаълум. Афтидан, эгалланган мақом бирор илова сотиб олишда кэшбэк ҳажмига ёки чегирмага таъсир кўрсатади. Шунингдек, бонус балларни мобил ўйинлардаги микротранзакцияларга ҳам сарфлаш мумкин бўлади.

Аммо ушбу янги функцияларнинг қачон амалга киритилиши ҳозирча маълум эмас. Бу борадаги янгиликларни бирга кузатамиз.

ЎҚИНГ: Android-илова хатосини топиб, Google’дан 1000 доллар олиш мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!