Android’ни олдинги версиясига қайтарамиз

  •   DiMaX
  •  4230
  •  24.01.2017 02:20

Android’ни олдинги версиясига қайтарамиз

Смартфонлар операцион тизимларининг янгиланиб бориши яхши, албатта, бироқ баъзан энг якуний релизларида ҳам майда камчиликлар ёки муайян бир қурилмага тушмай қолиши ҳолатлари учраб туради. Шунингдек, баъзида янги прошивка смартфон ёки планшет ресурсларини кўпроқ талаб қилади, натижада гаджет қотиб ишлай бошлайди.

Бунақа ҳолатларда вазиятни ўнглашнинг энг мақбул йўли – тизимдаги янгиланишларни бекор қилиш ва прошивкани олдинги версиясига қайтаришдир.

Диққат: ўз Android-қурилмангиз операцион тизимини янгилашдан олдин ҳамиша тизимнинг захира нусхасини (резервная копия системы) сақлаб қўйинг. Зарур бўлиб қолганида ўшандан эски версияни қийинчиликсиз тиклаб олишингиз ва анча вақтни тежашингиз мумкин бўлади.

Қуйида Android’ни олдинги версиясига қайтаришнинг иккита усулини кўриб чиқамиз.

 

Recovery режими ёрдамида

Дастлаб, қурилмангизда Recovery режимига кириш имкони мавжудлигини текшириб кўринг. Бунинг учун уни ўчириб, қайта ёқиш жараёнида иккита – смартфонни ўчириб-ёқиш ҳамда овозини кўтариш (ёки пасайтириш) тугмачаларини бирданига босиб туринг.

Эслатма: Турли ишлаб чиқарувчиларда Recovery режимига кириш учун босиладиган тугмачалар сал фарқланиши мумкин. Агарда қурилма бу режимга ўтмаса, у ҳолда Google Play дўконидан Rom Manager иловасини юклаб олиб ўрнатинг. Кейин эса:

  1. Rom Manager иловасини очиб, Recovery Setup’ни босинг;
  2. Сўнг «Загрузить режим Recovery»ни босинг.

  1. Прошивканинг керакли версиясини cyanogenmod.org сайтидан кўчириб олиб, USB-кабель орқали уни ўз Android-қурилмангизга ўтказинг.
  2. Гаджетни Recovery режимига ўтказинг.

  1. Очилган ойнада қуйидагича танланг: wіpe dаta/fаctory rеset/Yеs — Wіpe аll usеr dаta

  1. Олдиндан қурилмангизга кўчириб қўйилган прошивка файлини Install zip from sdcard/chоose zіp frоm /sdcаrd буйруғи воситасида очинг. Прошивкани очинг ва тасдиқланг: Yеs — іnstall аrchive.zіp.
  2. Шундан кейин прошивка ўрнатилгунича кутинг.

 

Компьютер ёрдамида

Мазкур усул универсал ҳисобланмайди, зеро, ҳар бир ишлаб чиқарувчида ва ҳар бир смартфон/планшет модели учун алоҳида  дастурий таъминоти бўлиши мумкин. Шу боис бу ерда уларнинг ҳаммаси учун умумий бўлган тавсияларни берамиз:

1. Ўз смартфонингиз ёки планшетингиз учун чиқарилган махсус дастурий таъминотни топиб, компьютерингизга ўрнатинг. Баъзан зарурий драйверларни ишлаб чиқарувчининг расмий сайтидан кўчириб олишга тўғри келиши мумкин.

2. Ўзингизга керакли Android версиясини cyanogenmod.org сайтидан кўчириб олинг.

3. Қурилмангизни компьютерга уланг ва дастурий таъминотни очинг. Кейин эса унинг кўрсатмалари асосида ҳаракат қилиб, прошивкани ўрнатишингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!