Android-смартфонни текширувчи иккита бепул илова

  •   DiMaX
  •  4177
  •  09.01.2019 14:53

Android-смартфонни текширувчи иккита бепул илова

Смартфон ва планшетларимиз ичида кўплаб турли қисмлар мавжуд ва улардан айримларининг яхши ишламаслиги қурилманинг умумий фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Гаджетнинг айнан қайси модуллари яхши ишламаётганини аниқлаш учун махсус иловалар мавжуд бўлиб, шулардан иккитасини тавсия этмоқчимиз.

ЎҚИНГ: Android-смартфон ўчиб қолса нима қиласиз?

Телефон тести (Тест телефона – Phone Check)

Бу – смартфоннинг аппарат қисмини диагностика қилиш учун энг яхши дастурлардан бири. У қурилманинг қисмлари қандай ишлаётгани ҳақидаги максимал маълумотни чиқариб беради.

Мана, улардан муҳимлари:

  • Хотирани текшириш
  • Аккумулятор ва контроллерни текшириш
  • Wi-Fi ва LTE-модуллар тести
  • Динамиклар, микрофон, қулоқчин тирқиши ваовозни созлаш тугмачаларини текшириш
  • Экрандаги «ўлик» пикселларни текшириш
  • GPS модулининг тести
  • Процессор ва тезкор хотирани текшириш

Қурилмангизга Phone Check иловасини мана бу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Phone Doctor Plus

Мазкур илова ҳам кенг функционалга эга бўлиб, Android-девайсларнинг ўттизта турли қисмларини диагностика қилиб беради.

Жумладан:

  • Сенсорлар, шу жумладан гироскоп, акселерометр ва яқинлашув датчиги
  • Экран тести: “ўлик” пикселлар ва сенсорнинг таъсирчанлиги ва бошқалар тести
  • Симсиз уланишларни текшириш
  • Намлик, босим ва ҳарорат датчиклари тести
  • Хотира ва процессорни текшириш

Смартфонингиз ёки планшетингизга Phone Doctor Plus дастурини ушбу ҳавола ёрдамида ўрнатиб олсангиз бўлади.

Ушбу иккита илова ўзингиз ишлатаётган смартфонни текширишда ҳам, бирор телефонни сотиб олишдан аввал диагностика қилишда ҳам қўл келади.

ЎҚИНГ: Харид олдидан смартфонни текшириш (видеоқўлланма)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!