Android'чилар iPhone'чиларга қарши. Кимлар машинани яхшироқ ҳайдайди?

Android'чилар iPhone'чиларга қарши. Кимлар машинани яхшироқ ҳайдайди?

Американинг Jerry суғурта компанияси машина, уй суғурталарини таққошлаш каби хизматларни таклиф қиладиган ўз Android ва iOS иловасига эга. Бир неча кун олдин компания Android ва iPhone фойдаланувчилари ўртасида қайси турдаги смартфон эгалари машинани хавфсизроқ ҳайдашини кўрсатиб берувчи таҳлил натижаларини эълон қилди. Ўтказилган 14 кунлик тажрибада 13 миллион километр масофани босиб ўтиш давомида йиғилган 20,000 ҳайдовчининг ҳайдаш хулқ-атвори кузатилган ва натижада машина ҳайдашда Android фойдаланувчилари iPhone'чилардан яхшироқ эканликлари маълум бўлган.

Тақдим қилинган статистикага кўра, Android қурилмаси эгалари машина ҳайдашдаги ҳар бир тоифа: умумий хавфсиз ҳайдаш, эътибор, тезлик, тезликни ошириш, бурилиш ва тормоз беришда iPhone фойдланувчиларга қараганда яхши натижага эришишганлигини кўриш мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, ҳайдовчилар iPhone ёки Android ишлатмасин уларнинг таълим даражаси қанчалик юқори бўлса, катта йўлда ҳам машинани шунча яхши ҳайдаши аниқланган. Лекин шунда ҳам барибир Android'чилар айфончилардан устун келишган. Масалан оддий мактаб дипломига эга бўлмаган Android фойдаланувчиси iPhone ишлатадиган Фалсафа фанлари Докторидан ҳам яхшироқ машина ҳайдайди.

Ёш жиҳатидан ҳам ҳайдовчилар қандай турдаги смартфондан фойдаланмасин, ёши катта ҳайдовчилар ўсмирларга қараганда яхшироқ машина ҳайдаши маълум бўлган. Аммо, тадқиқотлар бунда ҳам iPhone эгалари Android фойдаланувчиларига қараганда паст баҳо олганини кўрсатади. Масалан, оддий 18-24 ёшли "яшил робот" эгаси, 25-34 ёшли "тишланган олма" эгасидан кўра кўпроқ балл тўплаган.

Хулоса шуки, айфончилар қанчалик паст назар билан қарасалар ҳам, катта йўлда ўша оддий Android эгалари устунлик қилишади.

ЎҚИНГ: Microsoft Apple'ни қувиб ўтди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!