Apex Legends ўйини бўйича илк турнир: соврин жамғармаси 200 минг доллар!

  •   DiMaX
  •  633
  •  08.02.2019 12:06

Apex Legends ўйини бўйича илк турнир: соврин жамғармаси 200 минг доллар!

Respawn Entertainment студияси яқинда бепул Apex Legends ўйинини тақдим этганидан хабарингиз бор. Дастлабки саккиз соатдаёқ бир миллионлик маррани эгаллаган бу ўйин кейин ҳам оммалашишда давом этмоқда.

ЎҚИНГ: Apex Legends ўйини биринчи куниёқ Fortnite’дан ўзиб кетди!

Мазкур студия энди Twitch видеостриминг сервиси билан ҳамкорликда ушбу ўйин бўйича биринчи танловни жорий этди. Apex Legends турнирининг соврин жамғармаси 200 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Ушбу мусобақада киберспортчилар эмас, балки Европа ва Шимолий Америкадаги 48 нафар машҳур стример 16 та жамоага бўлинган ҳолда иштирок этади. Турнир қоидаларида ёзилишича, ғолиб бўлиш учун максимал миқдорда балл тўплаш керак. Ҳар бир ютган ўйини учун жамоа 5 очко олади, ҳар бир ўлдирилган душман учун биттадан балл тўпланиб боради.

Соврин жамғармасида 200 минг доллар ажратилган бўлса-да, ҳар бир ҳудуд (Европа ва Шимолий Америка) фақат 100 минг долларнигина олиб кетиши мумкин.

ЎҚИНГ: Steam Awards: 2018 йилнинг энг зўр ўйинлари (Valve версияси)

Шундай қилиб, 200 минг долларлик соврин ғолиблар ўртасида қуйидагича тақсимланади:

  • 1-ўрин – 8 000 доллар;
  • 2-ўрин – 7 000 доллар;
  • 3-ўрин – 6 000 доллар;
  • 4-ўрин – 5,5 000 доллар;
  • 5-ўрин – 5 000 доллар;
  • 6-ўрин – 4,5 000 доллар;
  • 7-ўрин – 3,5 000 доллар;
  • 8-ўрин – 3 000 доллар.

Apex Legends турнири икки босқичда: биринчиси 12 февралда, иккинчиси эса 19 февралда бўлиб ўтади. Турнирни Twitch Rivals каналида тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин бўлади, шунингдек, иштирокчиларнинг Twitch-каналларида ҳам узатилади.

ЎҚИНГ: «ROBO CODERS 2019» танловида қатнашиб, ноутбук ва смартфонлар ютиб олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!