Apple бехосдан iPhone 8’нинг виртуал тугмасини намойиш қилди

Apple бехосдан iPhone 8’нинг виртуал тугмасини намойиш қилди

iPhone 8 флагманининг олд панели тугмасиз йирик экрандан иборат бўлиши, Home аппарат тугмаси энди виртуал шаклда дисплейнинг муайян қисмида бармоқ изларини текширувдан ўтказиши тўғрисидаги хабарлар сўнгги ойларда тингани йўқ.

Apple’нинг янги авлод смартфонидаги виртуал клавишнинг тасдиқлаш тизими билан марказлашувига шубҳа қолмаяпти. 5 июнда иш бошлаган Apple’нинг WWDC 2017 халқаро дастурчилар анжуманида купертинолик компания бу виртуал тугмани тасодифан намойиш қилиб қўйганлиги айтилмоқда.

iOS 11 мобил платформасини тақдим этиш чоғида Apple вакиллари янада табиий овозга эга бўлган Siri ёрдамчисининг ақлий салоҳияти ошганини маълум қилишди. Энди айфондаги ўз фойдаланувчисини таниб, тизимга киришга рухсат берувчи функция ёрдамида бошқа қурилмаларни ҳам назорат қилиш, улардан фойдаланиш мумкин.

Шунингдек, Siri ассистенти Safari, Янгиликлар, Почта, Хатлар каби иловалардан фойдаланиш тарихидан келиб чиқиб, фойдаланувчига муайян сайтларни ёки мавзуларни таклиф қилади. Мисол учун, кўрилган сайтлардан келиб чиқиб виртуал ёрдамчи эгасини қайси жой ёки мавзулар қизиқтиришини билиб олиб, жорий қилинган матнли қидирув чоғида уларни таклиф қилади.

Siri шу тахлит секин-аста iOS операцион тизимига бош-қош сунъий ақл функциясига айланади. Бунинг учун эса, тақдимотда намойиш қилинганидек, овозли ёрдамчининг интерфейси янги авлод айфонларига мўлжаллаб ишлаб чиқилган.

Қуйидаги — тақдимот чоғида намойиш қилинган Siri спикерининг фаолиятига оид суратда Siri ва фойдаланувчи ўртасидаги суҳбатдан парча намойиш қилинган.

Экраннинг қуйи қисмидаги тўлқинсиман рангли шакл интернет фойдаланувчиларнинг диққатини тортмоқда. Кўпчилик катта эҳтимол уни iPhone 8’нинг виртуал “home” тугмаси деб атамоқда.

Энг аҳамиятли жиҳати — бу рамз (иконка) думалоқ шаклда, ўлчами эса ҳозирги моддий тугма сингари.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.