Apple Bionic A16 қанчалик кучли чипсет?

Apple Bionic A16 қанчалик кучли чипсет?

Яқинда тақдим этиладиган iPhone 14 серияси икки гуруҳга бўлинади: бири A16 чипсет, такомиллашган камера ва дисплейга эга бўладиган Pro моделлар, иккинчиси эса эски A15 чипи ва 12МП камерлар билан жиҳозланадиган оддий моделлар. 

Ҳозирги iPhone 13 сериясининг ишлаш жиҳатида ҳам кичик тафовут мавжуд - оддий моделлар 4 ядроли GPU, Pro моделлар 5 ядроли GPU'га эга. Бундан ташқари, оддий моделлари 4ГБ тезкор хотира, Pro моделлар эса 6ГБ (иккаласида ҳам LPDDR4X) хотирага эга.

iPhone 14 ва 14 Max моделлари A15 чипсетининг 5 ядроли GPU версияси, шунингдек, 6ГБ LPDDR4X тезкор хотира билан жиҳозланиши кутилмоқда, шунинг учун унумдорлик жиҳатидан улар жорий моделлардан кучлироқ бўлади.

Бирдан савол туғилади - iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max қурилмаларининг унумдорлик даражаси қандай бўлади? Macworld бу саволга ечим топишга ҳаракат қилмоқда. Эътиборга олиш керак бўлган биринчи нарса шундаки, янги A16 чиплари TSMCʼнинг 4 нанометрли жараён асосида ишлаб чиқарилади, бу 5 нанометрли A15 чипига қараганда ўсишни билдирса-да, лекин буни тўлиқ янгиланиш деб бўлмайди.

Янги A16 чипида транзистор сони 15 миллиарддан 18-20 миллиардга ошади. Компания ARMv9'га ўтиш орқали чипнинг унумдорлик даражасини янада оширади. ARM, масалан, Cortex-A715 ва X3 ядролари ёрдамида бир қанча ўсишларга эришди.

Умуман олганда, процессор унумдорлик даражаси 15% га ошиши кутилмоқда. Apple чипдаги эски конфигурацияни сақлаб қолиши айтилмоқда (2 катта, 4 кичик ядро).

Янги оператив хотирага ўтиш ҳам смартфонларнинг унумдорлик даражасини оширади. DigiTimes'нинг хабар беришича, iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max янги LPDDR5 хотира туридан фойдаланади, бу LPDDR4X'га қараганда 50% кўпроқ сигнал ўтказиш имкониятини тақдим этади. Бундан ташқари, тежамкорлик ҳам яхшиланади. Аммо иккала модель ҳам 6ГБ тезкор хотирага эга бўлади. Демак, хотира сиғими бўйича ўзгариш бўлмайди. 

GPU имконларига келсак, прогнозлар шуни кўрсатадики, Apple чипни жуда катта катталашиб кетмаслиги учун унинг ядролар сонини бешталигича сақлаб қолмоқчи. Бироқ бундай ҳолатда ҳам GPU унумдорлиги 25-30% га ошиши кутилмоқда.

Компания, шунингдек сунъий интеллект ва тасвир сигнали процессорини ҳам такомиллаштириши зарур. Чунки 14 Pro ва 14 Pro Max моделларининг камерлар резолюцияси 48 мегапикселга ўтиши ҳамда 8K видео ёзишни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда. Ўз навбатида, Cinematic режимда видеога олишда тасвир сифати 1080p форматдан 4K форматга ошади.

Apple яқин йиллардан буён Qualcomm модемларига боғланиб қолган, шунинг учун A16 чипсети Snapdragon X65 модеми билан бирлаштирилади. Оддий iPhone 14 моделларига ҳам янги модем ўрнатиладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: MIUI 14 график қобиғига қандай янги функциялар қўшилади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!