Apple Galaxy S22 учун рақобатчи тайёрламоқда

Apple Galaxy S22 учун рақобатчи тайёрламоқда

Шу йилнинг куз фаслида тақдим қилиниши кутилаётган iPhone 14 Pro смартфони 8GB тезкор оператив хотирага эга бўлиши маълум бўлди. Бу ҳақида Кореянинг Naver блогидаги "yeux1122" аккаунти берган маълумотларга таяниб MacRumors хабар бермоқда. 

"Айтилишича, жорий йилда чиқариладиган iPhone 14 Pro'га ўрнатилган оператив хотира ҳажми 8GB бўлади. Тегишли компаниялар билан етказиб бериш билан боғлиқ қисмлар аллақачон тасдиқланган ва оммавий ишлаб чиқаришни режалаштириш тезроқ бўладиганга ўхшайди." дейилади хабарда. 

Ўтган йилнинг декабрида ҳам iPhone 14 сериясидаги смартфонларнинг Pro ва Pro Max моделлари 8GB RAM'га эга бўлиши ишончли таҳлилчи Жефф Пу томонидан таҳмин қилинаётган эди. 

Apple одатда ўз смартфонлари қанча оператив хотирага эга бўлиши ҳақидаги маълумотлар очиқламайди, лекин компаниянинг сўнгги iPhone 13 модели 4GB, iPhone 13 Pro моделлари эса 6GB оператив хотирага эга. Samsung'нинг яқинда тақдим қилган Galaxy S22 смартфонлари эса 8GB тезкор оператив хотира билан чиқарилган. 

ЎҚИНГ: iPhone 6 Plus'нинг даври ўтди