Apple iPhone 6’нинг тўсатдан ўчиши бўйича баёнот берди

Apple iPhone 6’нинг тўсатдан ўчиши бўйича баёнот берди

Бир неча ҳафта илгари iPhone 6s ҳамда iPhone 6 смартфонлари фойдаланувчилари гаджетнинг iOS 10 операцион тизимини янгилаб олишгач, фойдаланувчилар ўртасида айфонларнинг тўсатдан ўчиб қолиши билан боғлиқ муаммолар оммавий равишда қулоққа чалина бошлади.

Ҳатто, қувват даражаси 30-40% бўлганда ҳам, ушбу моделдаги айфонларнинг ўз-ўзидан ўчиб қолиши кузатилган. Шунингдек, аккумулятор қувват фойдаланувчи кўз ўнгида 2-3 соат ичида тугаб қолиши билан боғлиқ носозлик келиб чиққан.

Apple компанияси мазкур муаммо юзасидан муносабат билдирди. Унга кўра, iOS 10’нинг навбатдаги, бир ҳафта илгари эълон қилинган янгиланиши бу носозликка чек қўяди.

Шундай қилиб, iOS 10.2.1 операцион тизими аксарият iPhone 6s ва iPhone 6 фойдаланувчиларга ёрдамга келди. Компаниянинг маълум қилишича, агар мазкур янгиланиш ҳам иш бермаса, смартфон ўчиб қолишда давом этса, кейинги — iOS 10.3 прошивкаси ушбу носозликни тўлиқ бартараф қилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!