Apple iPhone 7 тақдимотида янги Beats наушникларини намойиш қилади

Apple iPhone 7 тақдимотида янги Beats наушникларини намойиш қилади

Яқинда ўтказилиши кутилаётган Apple iPhone 7 ва 7 Plus тақдимотида Beats by Dre брендидаги наушниклар ҳам намойиш этилиши мумкин. Бу ҳақдаги маълумот Купертино компанияси томонидан бехос тарқатилган. Хабарда янги гаджетнинг техник хусусиятлари ҳақида маълумот берилмаган бўлса-да, аммо у iPhone7’да 3,5 миллиметрли слотдан воз кечилганлиги боис Lightning кабелларига эга бўлиши тахмин қилинмоқда.

wirr-1Август ойининг бошида турли нашрларда Apple симсиз наушникларни тақдим қилиши тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Манбаларда компания бир неча йилдан бери узоқ автоном ишлаш вақтига эга бўладиган махсус  Bluetooth чипини яратиши устида иш олиб бораётгани маълум қилинганди. Бундай наушникларни тайёрлашда Apple’га  Passif Semiconductor стартапи кўмаклашмоқда (стартап 2013 йилда Apple томонидан сотиб олинган).

Шунингдек, бундан бир неча кун аввал тармоқда iPhone 7 Plus қадоғининг тасвири пайдо бўлган. Ўрамдаги ёзувга кўра янги смартфон “AirPods Wireless Earphones” номли симсиз наушниклар билан қадоқланади.