Apple M2 чипсети тақдим этилди

Apple M2 чипсети тақдим этилди

Кечаги WWDC тадбирида Apple компанияси янги M2 чипини тақдим этди. Бу 2020 йилнинг ноябрь ойида тақдим этилган M1 чипининг янги авлоди ҳисобланади. 

Янги MacBook Air ва 13 дюймли MacBook Pro ноутбуклари ушбу чипда ишлайди. Компаниянинг таъкидлашича, M2 чипи 5 нанометрли жараён асосида яратилган ва M1 билан солиштирганда, унинг 8 ядроли процессори 18% юқори унумдорликни тақдим этади. Бунинг сабаби, чипнинг ядролари тезкор ва катта кеш билан боғланган, шу билан бирга ядролар самарадорликни ошириш учун сезиларли даражада яхшиланган. 

Samsung Galaxy Book2 360 ноутбукига ўтнатилган Intel Core i7-1255U чипи билан таққосланса, M2 ядролари бир хил қувват даражасида икки карра юқори унумдорликни тақдим этади. Шунингдек, Intel чипининг энг юқори ишлаш даражасини M2 чипи қувватнинг тўртдан бирини сарфлаган ҳолда тақдим этиши мумкин. MSI Prestige 14Evo ноутбукидаги 12 ядроли Intel Core i7-1260P процессори билан таққосланса эса M2 қувватнинг тўртдан бир қисмини сарфлаб унинг 90% унумдорлигини тақдим эта олади. 

GPU ядролари ўзгармаган кўринади, лекин М1'га қараганда янги чипнинг CPU ядролари бир оз самаралироқ, чунки 10 ядроли M2 бир хил қувват сарфида M1'нинг 8 ядроли GPU'сига қараганда 25% юқори унумдорликка эга бўлди. Баъзи қўшимча қувват сарфи билан бу ишлаш дельтаси 35% гача ошади.

Samsung Galaxy Book2 360 ноутбукидаги интеграцияланган графика билан таққосланса, M2 бир хил қувват даражасида 2.3 баравар тезроқ ишлаши ва қувватнинг бешдан бир қисмидан фойдаланган ҳолда Intel'нинг энг юқори ишлаш даражасига мос келиши компания томонидан таъкидлаб ўтилди. 

16 ядроли нейрон двигатели M1 чипидан 40% тезроқ ишлайди, яъни у сониясига 15,8 триллион операцияни бажаришга қодир. Бу эса 50% кўпроқ хотира ўтказиш имкониятини беради.  Хотира ҳақида гапирадиган бўлсак, янги чип 24 ГБ гача бўлган LPDDR5 тезкор хотирани қўллаб-қувватлайди. 

Чипсет 20 миллиарддан ортиқ транзисторга эга (бу М1'дан 25% кўп), 6K ташқи дисплейларни, шунингдек, ProRes кодлаш ва декодлаш, 8K H.264 ва HEVC ҲEВC видеоларини қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: iOS 16, янги MacBook Air ва VR кўзойнак? 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!